Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-29
Марказнинг асосий мақсади — KOICA ўқув марказларида фаолият юритаётган ўқитувчилар ва талабалар салоҳиятини замонавий технологиялар асосида оширишдир. Самарқанд касб-ҳунар ўқув маркази эса бу йўналишда етакчи база сифатида рақамли таълим тизимини ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилган. Бу ерда кореялик мутахассислар иштирокида инновацион дарс услублари, рақамли тренинглар ва амалий машғулотлар йўлга қўйилган.
✍️ — KOICAнинг ППП лойиҳаси доирасида университетимиз олти йилдан буён Самарқанд касб-ҳунар марказининг таълим салоҳиятини ошириш, ўқув муҳитини яхшилаш ва замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ишларини амалга ошириб келмоқда,
— дейди лойиҳа раҳбари, Кореянинг Кеимюнг Cултуре университети профессори Ли Санг Сеог.
⚡ Мазкур лойиҳа доирасида яқинда Ўзбекистондаги KOICA марказлари ўртасида “Ўқитувчи ва талабалар салоҳиятини ошириш” танлови ташкил этилди. Танловда 24 нафар ўқитувчи ва 15 нафар талаба ИТ, дизайн, машинасозлик ҳамда замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини синовдан ўтказди.
⚡️Танлов натижасига кўра, Самарқанд ўқув маркази ўқитувчиси Абдулқодир Ҳомидов ҳамда шу марказ талабаси Мансур Султонов гран-при совринини қўлга киритди. Ғолиблар ва фахрли ўрин эгалари пул мукофотлари, сертификатлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
✅Тадбир Вилоят касбий кўникмалар минтақавий марказида бўлиб ўтди. Унда KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Шин Мюнг Сеоп, вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Темур Маҳмудов, Кеимюнг университети профессорлари ҳамда KOICA марказлари раҳбарлари иштирок этди.