Фаолият йўналишлари
Касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш
бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Фаолият йўналишлари
Касбга ўқитиш ва қайта тайёрлаш
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш
бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Меҳнат инспекцияси
Ижтимоий тармоқда “Чилонзор тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари дам олиш кунига қарамасдан мажбурий ишга чақиртирилиб, ҳашар қилдирилгани айтилмоқда” мазмунидаги хабар https://t.me/adolat_kuychisi/2749 тарқалган.
Вазирлик Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари ушбу вазиятни ўрганиш жараёнида марказ ходимлари дам олиш куни ишга жалб этилгани, бироқ уларга икки ҳисса маош тўланиши ёки отгул берилиши тўғрисидаги ҳеч қандай буйруқ расмийлаштирилмаганлигини аниқлади.
Мазкур ҳолатда Меҳнат кодексининг 157-моддаси талаблари бузилган, шу сабабли марказ директори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
Меҳнат муҳофазаси
Бандлик #Ҳудудлардан_хабарлар_Сирдарё
Хотин-қизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган комплекс сҳора-тадбирлар дастурида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ҳам топшириқлар юклатилган.
Тегишли бандлар ижроси юзасидан Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
2021йилнинг январ-август ойлари давомида жазони ижро этиш муассасаларидан 6 нафар хотин-қизлар озод этилган. Шундан 3 нафари АБКМ томонидан корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринларига, 2 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, 1 нафари ўз хоҳиши билан ишлаш истагини рад этди.
_________________________________________________________________________________________________________________
#Ҳудудлардан_хабарлар_Бухоро
Юқоридаги чора- тадбирлар дастури ижроси юзасидан маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил ёки содир этган, ички ишлар органлари профилактик ҳисобида турган, оила-турмуш, ахлоқ-одоб доирасида мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар содир этувчи ва бошка ғайриижтимоий хулқ-атворга эга булган хотин-қизлар тўғрисида маълумотлар шакллантирилиб, иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб борилди.
2021-йил 7 ойида марказлар томонидан жазо муассасаларидан озод қилинган 3 нафар хотин-қизлар рўйхатга олинган. Улардан бир нафари кейинчалик Тошкент шаҳрига кучиб кетган, 2 нафари норасмий тарзда меҳнат фаолиятини бошлаган. Норасмий ишлаётган хотин-қизларга меҳнат муносабатларини қонуний расмийлаштиришлари, тадбиркорлик фаолиятларини давом эттиришлари учун имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланишлари тўғрисида маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, Наркология диспансери рўйхатидаги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш назоратга олинган. У ерда 2 нафар аёл бўлиб, 1 нафари давлат корхонасида, 1 нафари норасмий меҳнат фаолияти билан банд.
_________________________________________________________________________________________________________________
#Ҳудудлардан_хабарлар_Сурхондарё
2021-йилда 23 нафар хотин-қизлар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган бўлиб, уларнинг 1 нафари меҳнатга лаёқатсиз ва 22 нафари меҳнатга лаёқатлиларни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли хотин-қизлардан 13 нафарининг бандлиги таъминланди, шундан 5 нафар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали бандлиги таъминланди. Жумладан 1 нафари корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди, 1 нафари касбга ўқитишга юбрилди, 3 нафари жамоат ишига жалб этилди.
2 нафари мустақил равишда корхона ва ташкилотларга жойлашган, 5 нафари норасмий меҳнат фаолияти билан банд, 1 нафари ўқув курсларда ўқийди, 3 нафари доимий яшаш жойидан кўчиб кетган, 6 нафари ишлашни хоҳламаган.
Шунингдек, 2021-йил давомида вилоятдаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 35 минг нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш хизматлари кўрсатилди. Жумладан:
Корхона ва ташкилотлардаги мавжуд вакант (квота) иш жойларига 9 591 нафар хотин-қизлар жойлаштирилди.
5278 нафар ишсиз хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.
Меҳнат бозори ҳамда бандлик соҳасида талаб юқори бўлган касбларга 7569 нафар иш билан банд бўлмаган хотин-қизлар касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга вуборилди. *
Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 11100 нафар хотин-қизлар жамоат ишларига жалб қилинди.
254 нафар ишсиз хотин-қизларга шахсий томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши, суғориш воситаларини харид қилиш учун субсидиялар берилди.
Камбағалликни қисқартириш бўйича Хитой тажрибасидан келиб чиққан ҳолда 7 та туманда ташкил этилган кооперативларга 669 нафар ишсиз хотин-қизлар кооператив аъзолигига бириктирилди.
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан 542 нафар ишсиз хотин-қизларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун субсидиялар берилди.
Иш берувчиларга ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун 35 нафар хотин-қизларга субсидия маблағлари ажаратилиб бандлиги таъминланди.
Иш берувчиларга ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган 2 та корхонага 2 нафар хотин-қизлар учун субсидия ажратилди.
1 та тадбиркоииик субъектига 15 нафар иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган хотин-қизларга мослаштирганлиги учун субсидия ажратилганлигини маълум қиламиз.
2022-йил январ ойи давомида вилоятдаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 2235 нафар фуқаролар (шундан, 1261 нафар хотин-қизлар ва 897 нафар ёшлар) бандлигини таъминлаш хизматлари кўрсатилди. Жумладан:
Корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш (квота) иш жойларига 859 нафар фуқаролар (шундан, 417 нафар хотин-қизлар ва 335 нафар ёшлар) жойлаштирилди.
Меҳнат бозори ҳамда бандлик соҳасида талаб юқори бўлган касбларга 542 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар (шундан, 395 нафар хотин-қизиар ва 335 нафар ёшлар) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга юборилди.
Жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 834 нафар фуқаролар (шундан, 449 нафар хотин-қизлар ва 227 нафар ёшлар) жамоат ишларига жалб қилинди.
Шунингдек, 2022-йил январ ойи давомида 21 нафар (шундан 2 нафар ёшиар) фуқаролар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган бўлиб, уларнинг 1 нафари меҳнатга лаёқатсиз ва 20 нафари (шундан 2 нафар ёшлар) меҳнатга лаёқатлиларни ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли фуқаролардан 15 нафарининг (шундан 1 нафарёшлар) банлиги таъминланган, шундан 1 нафар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари орқали ишга иойлаштирилган, 6 нафари (шундан 1 нафар ёшлар) мустақил равишда корхона ва ташкилотларга жойлашган, 8 нафари норасмий меҳнат фаолияти билан банд, 5 нафари ишлашни хоҳламаган.
Жорий йилнинг январ ойи давомида Бандлик бош бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда сектор раҳбарлари, Мудофаа бўлимлари ҳамкорлигида Аҳоли бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса ёшлар, хотин-қизлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида вилоят бўйича жами 17 та меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Ўтказилган меҳнат ярмаркаларида 799 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги 6806 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. Ярмаркага 709 нафар фуқаролар (шундан 370 нафар хотин-қизлар ва 234 нафар ёшлар) жалб қилинди.
Мазкур жалб қилинган фуқароларнинг 131 нафари (шундан 69 нафар хотин-қизлар ва 57 нафар ёшлар) турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди, 225 нафари (шундан /34 нафар хотин-қизлар ва 52 нафар ёшлар) ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 68 нафари (шундан 56 нафар хотин-қизлар ва 40 нафар ёшлар) меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиш учун қисқа муддатли курсларга жалб этилди.
Ярмаркаларда қатнашган 285 нафар фуқароларга (шундан 111 нафар хотин-қизлар ва 85 нафар ёшлар) Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонун ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган бандлик хизматлари тўғрисида тушунтиришлар ва маслаҳатлар берилди.
Меҳнат ва меҳнатга ҳақ тўлаш
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
МEҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШ ЯГОНА ТАРИФ СEТКАСИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА