Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-28
Аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва ишсиз фуқароларга мос касб топиш ҳамда маҳаллий корхоналарга малакали кадрлар жалб қилишга қаратилган тадбирда 200 нафар ишсиз фуқаролар иштирок этди.
Бу жараёнда 12 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, яна 16 нафари ўқишга йўналтирилган боʽлса, 30 нафарига касб танлаш ва малака ошириш имкониятлари бўйича маслаҳатлар берилди.
Тадбирда ишлаб чиқариш, қурилиш, хизмат кўрсатиш, савдо ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги корхоналар жами 560 бўш иш ўрни билан қатнашди.
“Бу ярмарка шунчаки келиб-кетиш учун эмас, балки ҳар бир иштирокчига ўзига муносиб иш топиш, ҳаётида янги босқични бошлаш имконини берувчи муҳим тадбирдир. Меҳнат инсон ҳаётининг мазмуни, меҳнат орқали инсон ўз орзуларига эришади”,
— деди Тойлоқ тумани ҳокими Беҳзод Рахматуллаев меҳнат ярмаркаларининг аҳамиятига урғу бериб.
Бундай ярмаркалар ишсиз аҳоли вакиллари учун янги имкониятлар яратиши шубҳасиз.