Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-27
Тадбирнинг асосий мақсади аҳолининг бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда меҳнат бозорида фаол иштирокини рағбатлантиришдан иборат бўлди.
Ярмаркада ишсиз фуқаролар, таълим муассасалари битирувчилари, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган йигитлар, пробация назоратида бўлган шахслар ва бошқа тоифадаги фуқаролар иштирок этди. Ташкилотчилар томонидан уларга турли соҳалардаги корхона ва ташкилотларнинг бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Ярмарка иштирокчилари ушбу ташаббус уларнинг ҳаётида янги имкониятлар эшигини очаётганини таъкидлаб ўтишди. Тадбир якунида бир қатор фуқаролар ишга жойлаштирилди, айримлари касбга ўқиш курсларига йўналтирилди.
Мазкур меҳнат ярмаркаси аҳолининг бандлигини ошириш, ёшлар ва ишсиз фуқароларнинг иқтисодий фаоллигини кучайтириш, шунингдек, уларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топишига кўмаклашиш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлди.
Самарқанд Вилояти Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Бош Бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг