Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Jomboyda bandlik yarmarkasi bo‘lib o‘tdi

error

2025-10-22

“Sof Expo Samarkand”  кўргазмалар марказида ўтказилган ярмаркада 40 та корхона ва ташкилот томонидан 250 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф қилинди.

 Ярмаркада 350 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Улар меҳнат бозоридаги мавжуд имкониятлар, иш берувчиларнинг талаб ва таклифлари, иш шароитлари ҳамда бошқа ҳуқуқий ва амалий маълумотлар билан яқиндан танишдилар.

“Бундай ярмаркалар фуқароларга ўз салоҳиятини ишга солиш, мустаҳкам даромад манбаи топиш ва жамиятда ўз ўрнини эгаллаш учун катта имконият яратади. Бу нафақат иш, балки келажак сари дадил қадамдир,

- деди республика ишчи гуруҳи вакили Орифжон Алиқулов.

 Ярмарка доирасида фуқаролар иш жойи танлаш билан бирга мутахассислар билан маслаҳатлашди, бандликка оид ҳуқуқий саволларига жавоб олди ҳамда меҳнат шартномалари тузиш имкониятига эга бўлди.

Жомбойда ўтказилган бу каби ярмаркалар — нафақат бандлик, балки барқарор ҳаёт сари ташланган муҳим қадамдир.