Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

TIZIMDA SHAFFOFLIKNI TA’MINLASH

error

2025-10-21

Бошқарма бошлиғи Т.Махмудов сўзга чиқиб, соҳада коррупциянинг олдини олиш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик ва тизимда шаффофликни таъминлаш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган тизимличора-тадбирлар ҳақида тўхталди.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев томонидан раҳбарларни пок виждонли, ҳалол бўлишга даъват этувчи видеомурожаат намойиш этилди. 

Тадбирда бошқарманинг коррупцияга қарши курашиш бўйича масъул ходими И.Еткиров Президент фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида белгиланган устувор вазифаларнинг аҳамиятига урғу бериш баробарида коррупция давлат ва халқ ўртасидаги ишончни емирадиган хатарли иллат эканлигини таъкидлади. 

Йиғилиш якунида меъёрий  ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тайёрланган тарғибот материалларини жойлардаги аҳоли, тадбиркорлар, ёшлар ва ҳоким ёрдамчиларига етказиш ҳамда уларга тушунтириш ишларини самарали ташкил этиш юзасидан туман ва шаҳар бўлимлари раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.