Янгиликлар
Янгиликлар
2025-10-20
Унда жамғармадан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши, ижро интизоми, аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ва сифатли ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
“Бугунги кунда камбағалликни қисқартириш йўналишида молиявий манбалар тўғри бошқарилиши, фуқароларга хизматлар узлуксиз ва сифатли етказилиши, шунингдек, ҳар бир мурожаатга индивидуал ёндашув зарур”, — деди бошқарма бошлигʽи Т. Махмудов.
Йиғилишда камбағал оилаларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, уларнинг даромад даражасини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, саноат корхоналарининг хатлови ва меҳнат муносабатларини легаллаштириш йўналишидаги ишлар муҳокама марказида бўлди
Шунингдек, давлат ва нодавлат ўқув муассасаларида ваучер асосида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш ишлари, бу борадаги мониторинг ва самарадорлик кўрсаткичлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Йиғилиш якунида барча йўналишлар бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилиб, ижро интизоми ва натижадорликни ошириш бўйича топшириқлар берилди.