Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Ona tilim – yurak nurim”

error

2025-10-16

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Жумагул Сувонова, адиба Раъно Одилова ҳамда ёзувчи Наим Нур ўзларининг ижод намуналари билан даврага ўзгача файз бағишлади.
Ижодкорлар она тилига бағишланган шеърларини йиғилганлар эътиборига ҳавола этиш баробарида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Улар тилнинг миллат камолотидаги ўрни, унинг асраб-авайлаш ва келажак авлодга безавол етказиш заруратига урғу беришди.
“Бугунги кунда дунёда тахминан 7 мингга яқин тирик тил мавжуд. Улардан атиги 200 тасигина расмий мақомга эга. Ўзбек тили ҳам улар орасида бўлиб, дунёдаги энг кўп сўзлашувчи 40 та тилдан бири ҳисобланади”,  дея таъкидлади шоира Жумагул Сувонова.
📚 Тадбир давомида адабиётнинг инсон маънавиятини бойитишдаги аҳамияти, китобга бўлган қизиқишни ошириш ва она тилини асраш борасида фикрлар алмашилди.
Ёшлар онгида тил ва адабиётга муҳаббат уйғотиш, маънавий камолотни рағбатлантириш тадбирнинг асосий мақсадларидан бири бўлди.