Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Иш жойида хавфсиз меҳнат муҳити

error

2025-10-08

Самарқанд шаҳридаги “САМ РОС СТРОЙ” масъулияти чекланган жамияти ишчи ходимлари иштирокида ташкил этилган амалий семинарда шу мавзуга эътибор қаратилди. Бутунжаҳон Муносиб меҳнат куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори Улуғмурод Улуғмуродов меҳнат муҳофазасига оид қонунчилик талаблари ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари иш жойларида хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар билан таништирилди.
- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 362-моддаси ҳамда “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ, ходимларни белгиланган тартибда ўқув ва йўл-йўриқлардан ўтказиш зарур, -деди U.Ulugъмуродов. - Уларни махсус кийим-бош, пойабзал ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳам иш берувчилар зиммасидаги мажбуриятлардан саналади.
Тадбир давомида иштирокчилар меҳнат хавфсизлиги, иш жойларидаги санитария-гигиена талаблари ва ишчи-хизматчиларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлди.