Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-02
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Иштихон тумани Адлия бўлими раҳбари томонидан мажбурий шанбалик ташкил этилгани ва ходимлардан мажбурий пул йиғилгани ҳақида хабар тарқалди.
✔️ Ушбу ҳолатлар Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат назорати инспекцияси томонидан назоратга олинди. Ҳозирда инспекция жойига бориб, ҳолатни атрофлича ўрганмоқда.
❗ Агар қонун бузилиш ҳолатлари аниқланса, масъулларга нисбатан тегишли чора-тадбирлар кўрилиб, белгиланган тартибда жарималар қўлланилади.
Бoшқарма Ахборот хизмати ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот беради.
Самарқанд Вилояти Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Бош Бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг