Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-27
🔖Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги 30-сонли мактаб ўқувчиларининг ОТМга кириш бали паст бўлгани ва бу бўйича туман рейтингида 82-ўринда бўлгани учун ўқитувчилар директор томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилинганидан шикоят қилган хабар тарқалган эди.
✅Ушбу ҳолат Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Каттақўрғон тумани бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш давомида ушбу мактабда ишлаётган 46 нафар ходим билан якка тартибда суҳбат ўтказилди ва суҳбат жараёнида барча 46 нафар ходим юқоридаги ижтимоий тармоқдаги мурожаатни йўлламаганликларини, мактабда ва шахсан ўзларига нисбатан мажбурий меҳнат ҳолати фаолиятлари давомида бўлмаганликларини ва ҳеч қандай эътрозлари йўқ эканликларини маълум қилишди.
Самарқанд Вилояти Камбағалликни Қисқартириш ва Бандлик Бош Бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг