Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси

error

2024-01-12

Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат" мономарказида ўтказилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида вилоят ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи шахслар иштирок этишди.



Унда назорат остидаги шахслар ўзларига мос иш ўринлари юзасидан маълумот олишди.

Шунингдек, мономарказда ўқиб, касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган фуқароларга экскурсия ташкиллаштирилиб, бу ердаги шарт-шароит, дарс жараётлари, тингловчиларга яратилган имкониятлар билан таништирилди.



Маълумот учун, бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги “Ишга марҳамат" мономарказида 27 дан ошиқ йўналишда касб-ҳунар ўргатилмоқда ҳамда 5 та хорижий тиллар бўйича билим берилмоқда.

☎️ +998662250840   +998904780430

🏢 Самарқанд шаҳри, Нарпай кўчаси, 7Б уй

(Мўлжал 54-мактаб)  Samarqand viloyati Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi Axborot xizmati