Янгиликлар
Янгиликлар
2024-01-12
Самарқанд туманда 2023-йил давомида камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига мурожаат қилган фуқароларнинг 2107 нафари халқ хўжалигининг турли соҳаларида доимий ишга жойлашган. 401 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган. 349 нафар фуқаролар касаначилик асосида иш билан банд қилинган.
Туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида ўтказилган йиғилишда шу каби рақамлар очиқланди. Туман ҳокими иштирок этган йиғилишда 2023-йилда бажарилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва бандлик масалаларида йўл қўйилаётган хатолар ва уларни бартараф этиш бўйича туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимларининг иш самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди. Айниқса, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида изчил ишлар олиб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Samarqand viloyati Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi Axborot xizmati