Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Ma’naviy yetuklik – barqaror jamiyatning mustahkam tayanchi

error

2025-10-24

Унда иштирокчиларга мамлакатимизда ҳамда халқаро майдонда рўй бераётган энг долзарб сиёсий ва ижтимоий жараёнлар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, уларнинг ижтимоий ҳаётга таъсири, шунингдек, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш борасидаги ташаббуслар таҳлил қилнди.
 Тадбир жараёнида маънавий баркамоллик ва ижтимоий масъулиятни кучайтиришга қаратилган видеороликлар намойиш этилди. Улар юзасидан иштирокчилар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белгия Қироллигига расмий ташрифи мамлакатимиз учун муҳим тарихий воқеа экани, бу ташриф Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада юксалтириш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидлаб ўтилди.