Янгиликлар
Янгиликлар
2024-01-10
2023-йили 21-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Ушбу фармон мазмун моҳияти билан яқиндан таништириш мақсадида Ургут тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирокида семинар ўтказилди.
Унда маҳаллаларга берилган имтиёзлар ва имкониятлар, маҳалла раисларига берилган ваколатларнинг мазмун-моҳиятлари ҳақида сўз борди.
Мазкур ўқув семинарида Вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси шаҳар бўлим раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирок этди.
Samarqand viloyati Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bosh boshqarmasi Axborot xizmati