Меҳнат вазирлиги фаолияти юзасидан очиқ эълон қилинадиган

(чоп этиладиган) маълумотлар

РЎЙХАТИ

Маълумотлар номи

1

Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низом

2

Меҳнат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида маълумотлар.

3

Меҳнат вазирлиги томонидан давлат ва бошқа дастурларни амалга оширилиши тўғрисида маълумотлар.

4

Меҳнат вазирлиги томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, “юмалоқ стол” ва бошқалар) ҳақида маълумотлар.

5

Меҳнат вазирлигининг бошқа давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда хорижий ва халқаро ташкилот лар билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида маълумотлар.

6

Ўзбекистон Республикасининг амалга оширишда Меҳнат вазирлиги иштирок этаётган халқаро шартномалари ҳақида маълумотлар.

7

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари, жумладан вазирлик ваколати доирасига прогноз кўрсаткичлар ва уларнинг ўсиш динамикаси.

8

Товарлар етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича Меҳнат вазирлиги томонидан ўтказиладиган очиқ танловлар (тендерлар) ва аукционлар ҳақида маълумотлар.

9

Вазирликдаги мавжуд бўш (вакант) иш жойлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш (вакант) жойни эгаллаш юзасидан номзодларга қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар.

10

Вазирлик томонидан ташкил этилган мувофиқлаштирувчи ва кенгаш органлари ҳақида маълумотлар.

11

Вазирлик Ҳайъатининг очиқ йиғилишларини ўтказиш режаси, шу жумладан кун тартиблари, санаси, жойи ва вақти ҳамда уларда қатнашиш тартиби ҳақида маълумотлар.

12

Ногиронларни ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз кириши учун шароитлар яратган (яратаётган) ҳамда иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталашни амалга ошираётган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар тўғрисида маълумотлар.

13

Бандлик масалалари бўйича маълумотлар.

14

Ягона ишонч телефони ва унинг иш тартиби тўғрисида маълумот.

15

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва унинг тасарруфий ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ҳақида маълумотлар.

16

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан кўрсатилаётган интерактив хизматлар.