Вазирликнинг тузилмавий бўлинмалари, мазкур Низомга мувофиқ, ўзларининг очиқ йиғилишларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлишлари учун имконият яратилишини таъминлайдилар.
Очиқ йиғилиш ўтказилиши тўғрисида маълумот ташкилотнинг ахборот стендида ва (ёки) бошқа шундай, ушбу мақсадга мўлжалланган, техник воситаларида, йиғилиш ўтказилишидан камида беш кун олдин жойлаштирилади.
 Очиқ йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқини амалга ошираётган ахборотдан фойдаланувчилар, йиғилиш давомида тинчликни сақлашлари ва йиғилиш раисига ва унинг қатнашчиларига ҳалақит бермасликлари лозим.