2019 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Брюссель шаҳрига жўнаб кетган эди.

2019 йилнинг 1 апрель куни делегация вакиллари Брюссель шаҳрида бўлиб ўтган “Ўзбекистон пахта теримида қандай йўл билан болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бермоқда” мавзусидаги форумда иштирок этди.

Ташриф давомида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев “Human Rights Watch” Халқаро ҳуқуқ ҳимоя ташкилоти, Евро Иттифоқ Комиссияси, Белгия Бандлик вазирлиги вакиллари билан учрашиб, меҳнат соҳасига оид долзарб масалалар юзасидан фикр алмашади.     

Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифи давом этмоқда.