Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолияти ҳамда уларнинг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, босқичма-босқич пойтахт туманларидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари учун замонавий шароитларга эга бинолар топширилмоқда.

2019 йилнинг 23 март куни Миробод туманида ҳам Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг ана шундай янги биноси расман очиб берилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов, вазирликнинг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этди.
 
Миробод туманидаги аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг қулай ва замонавий шарт-шароитларга эга янги бино билан таъминланиши аҳоли учун янада сифатли хизмат кўрсатиш имконини яратади. Очилиш маросимидан сўнг йиғилганлар марказнинг янги қиёфаси билан танишдилар.