Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Англашув меморандумига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли органлар этиб, Ўзбекистон томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси томонидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати белгиланган. Ушбу Меморандумга кўра Корея Республикасига меҳнат мигрантларини жалб қилиш жараёнида учинчи томоннинг иштирок этиши тақиқланган.