Февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги GroundZerо билан бирга янги коворкинг маркази очишни режалаштирмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда “GroundZerо” коворкинг маркази ҳамкорлигининг муҳим вазифаларидан бири – бу янги иш ўринларини яратиш, ОТМ битирувчиларининг меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш ҳисобланади. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатдан ўтганлар учун коворкингда иштирок этиш ва қатнашиш бўйича имтиёзлар мавжуд.   

Янги филиалда ишга жойлашмаган Ўзбекистон фуқаролари учун семинар, тренинг ва психологик семинарлар ўтказиш режалаштирилмоқда.

Семинарлар қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилади:

- катталар учун касбга йўналтириш;

- самарали ишга жойлашиш;

- аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш;

- менежерлар мактаби.

Коворкингда иш қулайлиги учун барча шароитлар мавжуд: қулай мебель, Wi-Fi, шунингдек, дам олиш ва ошхона майдонлари.

Турли тадбирлар ўтказиш учун ивент-ҳудуд ва конференц-зал ташкил этилган.

Мурожаат учун тел.: +998909012272

Манзил: Сергели тумани, Сергели-8 даҳаси

Мўлжал: “Жиз-Биз” ресторани