Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти 2019 йилнинг 13 февраль куни соат 11:00 да фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан Японияда стажёрларни техник тайёрлаш дастурида иштирок этиш мавзусига бағишланган учрашув ташкил этади. Японияда стажёрларни техник тайёрлаш дастури жорий йилнинг январь ойида икки давлат вазирликлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик Меморандуми асосида амалга оширилади. Мазкур дастурга қизиқиш билдирган ва учрашувда иштирок этиш истагида бўлган Хусусий бандлик агентликлари вакилларини таклиф этамиз.