Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сон Қарорлари ижросига бағишланган селектор мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппарати, бошқарма, бўлим бошлиқлари, тасарруфий ташкилотлар ва ҳудудий Бош бошқарма бошлиқлари, БКМ раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 2018 йил январь-февраль ойларида белгиланган масалалар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорларида белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз ва белгиланган муддатларида ижросини таъминлаш, масъуллар томонидан доимий назорат ўрнатган ҳолда мониторингни олиб бориш ва ҳар бир раҳбар ходимнинг шахсий масъулияти белгилаб берилди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати