Жорий йилнинг 30 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Кореянинг Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида «Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси» доирасида семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ижтимоий тадқиқотлар институти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда ҳалқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Cеминарда доирасида Ўзбекистон Республикаси касб-ҳунар таълими тизимини ва унга оид қонунларни такомиллаштириш, касб-ҳунар марказларини самарали бошқариш ҳамда NCS бўйича ўтказилган амалиётлар натижаси асосида Ўзбекистонда миллий салоҳият стандартларини ривожлантириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

 Шунингдек, семинарда  Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси доирасида ишга тушириш, шундай марказларнинг Фарғона вилояти, ҳамда Урганч шаҳрида ҳам барпо этилиши кўзда тутилганлиги ҳақида маълумот берилди.

 

Тадбир якунида икки томонлама фаолиятни янада такомиллаштириш,  Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида тобора ривожланиб ва кенгайиб бораётган ижтимоий-иқтисодий ва стратегик шерикчилик муносабатларининг янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати