Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Р.Ибрагимов, Корея элчихонаси биринчи котиби У Хи Чан, ЭПС маркази директори Сон Санг Жин ва бошқалар иштирок этди.


Учрашувда Кореянинг Кванжу шаҳрида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасини очиш, Ўзбекистон фуқароларини Кореяга жўнатишга оид янги Меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолашга оид масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, икки томонни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.