Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Пресс-релизлар
2016 йил 16 июль куни Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг марказий апарати, худудий ва тасарруфий ташкилотлари раҳбарлари иштирокида, вазирлик тизими фаолиятининг I-ярим йиллик якунлари ва жорий йилда устувор вазифалари бўйича Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

 Мажлисда Меҳнат вазири А.Абдухакимов Меҳнат вазирлиги фаоллиятининг 2016 йил I- ярим йиллик якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган кўрсаткичларни сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларига асосий эътиборни қаратди. 

 21.07.2016   6409
ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан тасдиқланган “2016 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури” доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2016 йилнинг 3-4 мартида “Ёшлар ижод саройи”да “Ихтисослаштирилган бўш иш ўринлари ярмаркаси” бўлиб ўтди.

 03.03.2016   6035
Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти бўйича ПРЕСС-РЕЛИЗ

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан корхоналарнинг буюртмалари асосида ҳар йили 25-30 мингга яқин иш билан банд бўлмаган ёшлар касб-ҳунарга қайта ўқитилади. Бунинг учун 217 та базавий касб-ҳунар коллежларининг имкониятларидан фойдаланилади.

 10.02.2016   6222
ПРЕСС РЕЛИЗ

“Меҳнат вазирлиги томонидан 2015 йилда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, иш билан таъминлаш, ва меҳнат муҳофазаси борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 03.02.2016   5570
2015 йилнинг 7 ноябрь куни Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ОАВ вакиллари учун медиа-тур уюштирилди.

Ўзбекистон МТРК, ЎзА, Узрепорт АА, шунингдек, даврий босма ва интернет нашрларининг ходимлари “Товоқсой” санаторийсида бўлиб, соғломлаштириш муассасасида уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса ва ногирон юртдошларимизга яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.

 07.11.2015   6140
"2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

2015 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан “Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2015 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва иш билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

 28.10.2015   6095

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 10 август куни «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қабул қилинган қарорининг ижросига бағишланган матбуот анжумани

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 10 август куни «Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Қарор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилди.

 26.08.2015   6366