Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Кванджу шаҳрига ташрифи доирасида учрашувлар давом этмоқда.

Бугун Кванджу шаҳрида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

 12.09.2018   3225
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Япония делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

2018 йил 11 сентябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Relationship” компанияси бош менеджери Курихара Масахиро бошчилигидаги Япония делегацияси билан учрашув ўтказилди.

 11.09.2018   2676
2018 йил 8 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида мажбурий меҳнатга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат бўйича учинчи томон мониторинги” лойиҳаси техник маслаҳатчилари Оксана Липкану ва Йонас Аструп, “Америка овози” ахборот портали журналисти Навбаҳор Имомова ҳамда Кун.уз, Хабар.уз, ЎзА, Анҳор.уз, “Ўзбекистон 24”, Узрепорт каби ўнлаб ОАВ вакиллари иштирок этишди.

 08.09.2018   3640
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Александр Горовой билан ишчи учрашувини ўтказди.

Учрашувда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шу жумладан, ташкиллаштирилган тартибда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларига патент бериш бўйича хизмат кўрсатиш соҳаларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 07.09.2018   2853
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Москвада Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин билан ишчи учрашувини ўтказди.

Учрашувнинг асосий мавзуси меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, малака ошириш ва ижтимоий-меҳнат соҳаларида тадқиқотлар ўтказиш масалалари бўлди.

 07.09.2018   2647
Шаҳрисабз касб-ҳунарга ўқитиш маркази имконият сари йўл

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан бирга Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

 06.09.2018   1501
Бек Сеук Хи бошчилигида Корея Республикаси делегация Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Корея Республикасининг Халкаро Хамкорлик агентлигининг Бош офиси Вице-президенти Бек Сеук Хи бошчилигида Корея Республикаси делегация ташриф буюрди. 

 05.09.2018   1567
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоаси томонидан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти ва марказий аппарати ҳодимлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишди.

 31.08.2018   2640