Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармасининг функция ва вазифалари
 Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, уруш ва меҳнат фаҳрийлари Республика Пансионати, вазирлик тизимидаги сиҳатгоҳлар, «Саҳоват» ва «Мурувват» уйлари ҳамда имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари, аҳолини ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламларини - пенсионерлар, ногиронлар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таҳлил ва мониторинг қилиш масалаларида олиб бораётган фаолиятларини мувофиқлаштириш;
 
идоравий буйсиниш ва мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъий назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ахолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қуватлашга қаратилган Қонун, Ҳукумат қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилинишда қонун устуворлигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
 
вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлардан тушган аризалар ва таклифларни кўриб чиқиш ва тегишли мутахассисларга ижросини таъминлаш учун топшириқ бериш;
 
тизимдаги бошқарма ходимлари фаолияти устидан умумий раҳбарликни олиб бориш, фаолиятининг турли йўналишлари бўйича тавсияномалар ва кўрсатмалар ишлаб чиқиш;
 
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг таркибий ва қуйи бўлинмаларига ахолини ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қуватлашга қаратилган Ҳукумат қарорлари, қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш ва ижросини таъминлашда уларга ҳуқуқий ва амалий-услубий ёрдам кўрсатиш;
 
вазирлик раҳбариятининг бошқарма фаолияти билан боғлиқ ва бошқа тааллуқли топшириқларини ижро этиш.