Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Бошқарманинг функция ва вазифалари
Қуйидагилар Бошқарманинг/ташкилотнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Минтақалар бўйича меҳнат бозорини шакллантиришда самарали сиёсатни амалга ошириш, демографик омилларни, иқтисодиёт тармоқларини эътиборга олган ҳолда бандликнинг янги шаклларини кенг тадбиқ этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорини шакллантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни ташкил этиш, унга ҳақ тўлаш шартларини ва уни муҳофаза қилишни ташкиллаштириш. Бош бошқарма, унинг тасарруфидаги муассасалар ва ташкилотлар фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатади;
 
Ўз ўринбосарининг ваколатларини белгилайди, Бош бошқарма тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
 
Ўз ваколатлари доирасида Бош бошқарма тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
 
Ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Бош бошқарма аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
 
Бош бошқарманинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Бош бошқарма тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
 
Бош бошқарма аппарати ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
 
Бош бошқармага қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, туман (шаҳар) ҳокимларининг тавсияномасига биноан ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг розилиги бўйича лавозимга тайинлайди ;
 
Алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни белгиланган тартибда давлат фахрий унвонлари, ёрлиқлар ва мукофотлар беришга тақдим этади;
 
Қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида башка ваколатларни амалга оширади.