Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси функция ва вазифалари
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида ишсизлик мақоми олган ва иш қидирувчи сифатида рўйхатда турган шахсларни касбга тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини маблағ билан таъминлаш;
 
ишсизлик бўйича нафақалар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ишсизларга моддий ёрдам бериш;
 
ишсизларга муддатидан олдин пенсия тайинланганлиги сабабли бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатларини қоплаш;
 
ҳақ тўланадиган жамоат ишларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш;
 
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таъминоти барча даражалардаги меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларини жойлаштириш учун бинолар қуриш ва уларни реконструкция қилиш, уларни моддий-техникавий таъминлаш, компьютерлар, нусха кўчириш ва бошқа зарур техника билан жиҳозлаш;
 
ахборот-маълумотлар ва реклама-ноширлик ишларини амалга ошириш;
 
демография, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни нормалаш ва унга ҳақ тўлаш масалалари бўйича норматив-услубий ва йўриқнома материаллар ишлаб чиқишни маблағ билан таъминлаш;
 
белгиланган тартибда республика даражасида ва ҳудудий даражада ижтимоий кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, иш билан таъминлаш масалалари бўйича аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш;
 
республика ва ҳудудий меҳнат бозори ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан техника воситалари сотиб олиш;
 
иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш;
 
аҳолини иш билан таъминлашга доир муаммолар бўйича халқаро ҳамкорликни маблағ билан таъминлаш;
 
ишчи кучи экспорт қилиш масалалари бўйича халқаро лойиҳа ва шартномаларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикасининг чет элларга ишга юборилган фуқароларини ишга жойлаштиришни ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни маблағ билан таъминлаш;