Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Бандликни тахлил килиш ва мехнат бозорини тартибга солиш бошкармаси функция ва вазифалари

Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари хисобланади:
Мехнат бозорини шакллантиришни амалга ошириш, демографик омилларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини эътиборга олган холда бандликнинг янги шаклларини кенг тадбиқ этиш хисобига ахоли бандлигининг ўсишини таъминлаш;
демографик ўзгаришлар ва кадрларнинг касбий тайёргарлиги билан боғлиқ ўзгариб бораётган талабларни хисобга олган холда мехнат, иш билан бандлик қўллаб-қувватлаш сохасида таклифлар киритиш;
иш билан банд бўлмаган ахолига ишга жойлаштириш ва касбий қайта тайёрлаш бўйича сифатли хизматлар кўрсатиш;
бандлик ва мехнат бозори сохасидаги қонун қужжатлари устидан назоратни амалга ошириш, мехнат муносабатлари механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қумитаси билан биргаликда республика ва худудларнинг демографик ривожланиш прогнозларини амалга оширади, мехнат ресурсларининг балансларини, аҳолини иш билан самарали таъминлаш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқади;
ахолининг иш билан бандлик даражаси ва таркибини баҳолаш, ишга жойлаштиришга мухтож шахсларни аниқлаш мақсадида мехнат бозорининг мониторингини олиб боради;
худудларнинг мехнат ресурслари сони ва таркибини ўрганади хамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
ишсизларни хисобга олишни ташкил қилади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминлашини тадқиқ этади хамда улар натижалари асосида ишчи кадрлар ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ахолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшатилган ходимларни, амнистия муносабати билан жазодан озод этилганларни, муддатли харбий хизматни ўтаб келган шахсларни ва ахолининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш;
бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил этади;
шахсий ёрдамчи ва дехқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар хисобини амалга оширади;
ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;
иш билан таъминлаш ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда ҳокимликларга услубий ва амалий ёрдам қўрсатади;
аҳолининг ўзини ўзи иш билан таъминлашини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ва ташкилотларга кархоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперациялаш асосида касаначиликни кенгайтириш масалаларида кўмаклашади, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида иш ўринларини яратишда ёрдам беради;
меҳнат бозори инфратузилмаси, Бандликка кўмаклашиш, турғун пунктлар фаолиятини такомиллаштирилишини таъминлайди;
ишсизлар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди;
ишсизларни касб-ҳунарга ўқитишни, уларни қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам иш ўринларининг ажратилиши ва уларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил этади;
ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг нодавлат ва бошқа ташкилотларига ёрдам беради;
ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик, ҳунармкандчилик, оилавий тадбиркорлик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади.