Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнатга оид муносабатларнинг субъектлари, ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллиги

Ҳар бир ходимга, у қаерда ишламасин ва қандай вазифани бажармасин унга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган меҳнатга оид ҳуқуқлар ва кафолатлар таъминланади.

Хеч қайси иш берувчи ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва кафолатларини таъминлашни қонунчиликда белгиланган меъёрдан кўра пасайтиришга ҳақли эмас.

Шу билан бирга, корхонанинг жамоа-шартномавий ва бошқа локал ҳужжатларида, шунингдек, меҳнат шартномасида ходимларга қўшимча ҳуқуқ ва кафолатлар (масалан, қўшимча таътиллар бериш, қисқартирилган иш вақтини жорий қилиш) назарда тутилиши мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Меҳнат кодексининг 16-моддасига мувофиқ ходимларнинг асосий ҳуқуқларига, яъни сизнинг ҳуқуқларингизга қуйидагилар киради:

  • меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш;
  • ўз меҳнати учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан оз бўлмаган миқдорда ҳақ олиш;
  • муддатлари чегараси белгиланган иш вақтини ўрнатиш, бир қатор касблар ва ишлар учун иш кунини қисқартириш, ҳар ҳафталик дам олиш кунлари, байрам кунлари, шунингдек, ҳақ тўланадиган йиллик таътиллар бериш орқали таъминланадиган дам олиш;
  • хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда меҳнат қилиш;
  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
  • иш билан боғлиқ ҳолда соғлиғига ёки мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш;
  • касаба уюшмаларига ҳамда ходим ва меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этувчи бошқа ташкилотларга бирлашиш;
  • қариганда, меҳнат қобилиятини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш;
  • ўзининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шу жумладан суд орқали ҳимоя қилиш ва малакали юридик ёрдам олиш;
  • жамоаларга доир меҳнат низоларида ўз манфаатларини қувватлаш;

Агар жамоа шартномасида ўзгача ҳолатлар акс эттирилмаган бўлса, дам олишга меҳнат жамоаси аъзолари таклиф қилинганликлари ҳақида сўз юритилганда корхонада меҳнат шартномаси асосида меҳнат қилаётган ва касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан бўлганлиги учун унга аъзолик бадали тўлаган ходимлар назарда тутилган. Меҳнат кодексининг 19-моддасига кўра бир марталик хизмат кўрсатадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича бир марталик ишларни бажарадиган жисмоний шахслар меҳнат жамоасининг аъзолари ҳисобланмайдилар. Афсуски, Сиз меҳнат жамоасининг аъзоси ҳисобланмайсиз, чунки сиз таржималарни хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартнома асосида амалга оширасиз ва сизнинг ишингиз бир мартталик ҳисобланади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатари, ички меҳнат тартиб қоидаари ва жамоа шартномасида кўзда тутилган кафолатли тўловлар ва бошқа имтиёзлар сизга татбиқ этилмайди.

Сизнинг ҳуқуқ ва манфаатларингизни корхонангизнинг вакиллик органи ҳимоя қилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 21-моддасига мувофиқ, меҳнатга оид муносабатларда ходимларнинг манфаатларини ифода этишда вакил бўлиш ва бу манфаатларни ҳимоя қилишни корхонадаги касаба уюшмалари ва уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа органлар амалга ошириши мумкин, бу органларни сайлаш тартибини, уларнинг ваколатлари муддати ва миқдор таркибини меҳнат жамоасининг йиғилиши (конференцияси) белгилайди.

Ходимлар вакиллик қилишни ҳамда ўз манфаатларини ҳимоя этишни ишониб топширадиган органни ўзлари белгилайдилар.

Ходимларнинг вакиллик органлари асосан касаба уюшмалари ҳисобланади.

Касаба уюшмалари ва уларнинг улардаги сайлаб қўйиладиган органларнинг давлат ва хўжалик органлари, иш берувчилар билан ўзаро муносабатларидаги ҳуқуқлари Меҳнат кодексининг 3-боби, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқ ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, касаба уюшмаларининг уставлари, жамоа келишуви ва шартномалари билан белгиланади.

Ходимлар вакиллик органларининг ҳуқуқлари кенг бўлиб, уларга қуйидагиларга киради:

  • музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритиш;
  • корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалаларни кўриб чиқишда қатнашиш;
  • меҳнат низоларини кўрувчи органларда ходимлар манфаатини ҳимоя қилиш;
  • иш берувчи ҳамда у вакил қилган шахсларнинг қарорлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларга зид бўлса ёхуд ходимларнинг ҳуқуқларини бошқача тарзда бузаётган бўлса, бу қарорлар устидан судга шикоят қилиш.

Вакиллик органлари ижтимоий-меҳнат муносабатларида ходимлар манфаатларини ҳимоя этишга қаратилган бошқа хатти-ҳаракатлар ҳам, башарти бу хатти-ҳаракатлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаса, қилишлари мумкин.

Ҳа, сиз бундай ташаббус билан чиқишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 23-моддаси биринчи қисмига кўра, ходимларнинг вакиллик органлари музокаралар олиб бориш, жамоа шартномалари ва келишувлари тузиш, уларнинг бажарилишини текшириб туриш, иш берувчига корхонада меҳнат тўғрисида норматив ҳужжатлар тайёрлаш юзасидан таклифлар киритишга ҳақлидир.

Меҳнат кодексининг 177-моддаси биринчи қисмига кўра, иш берувчи Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномаларни тузиши шарт.

Директорнинг ҳаракатлари нотўғри. Меҳнат кодексининг 26-моддаси иккинчи қисмига кўра, ходимлар вакиллик органларининг фаолиятини иш берувчи ёки у вакил қилган шахслар ташаббуси билан тугатишга йўл қўйилмайди.