Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан ваколат доирасида кўрсатиладиган хизматлар бўйича долзарб саволлар ва уларга жавоблар

Корея Республикасида ишлаш истагини билдирган фуқаролар (ёши 18-39 гача соғлом, судланмаган, корейс тилини билувчи, аввал Кореяда нолегал юрмаган ва мажбуран Корея давлатидан  чиқариб юборилмаган,  чет элга чиқиши таъқиқланмаган) Корея Республикасининг “Бандликка рухсат бериш тизими” бўйича корейс тилидан тест синовларида қатнашишлари талаб этилади.

Тест синовларида  қатнашишдан олдин оммавий ахборот воситаларида эълон берилиб, тест синовларида иштирок этиш учун рўйхатга олиш жараёни  амалга оширилади. Рўйхатга олинган фуқароларга тестга кириш учун рухсатнома берилади. Рўйхатга олиш жараёнида фуқаролар 2 дона паспорт нусхаси ва 3,5-4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат тақдим этишлари керак бўлади. Рўйхатга олиш учун тўлов миқдори Корея томонидан белгиланади (тахминан 20-30 $ ташкил этади).

Корейс тили бўйича тест синовларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан маълумотлар базасига киритилади ва икки йил давомида базада сақланади.

Корейс иш берувчиси томонидан мазкур маълумотлар базаси орқали иш берувчи томонидан ишга жалб этиш учун танлаб олинган ҳар бир номзодга алоҳида меҳнат шартномаси (шартномада фуқаронинг Корея Республикасининг қайси ҳудудида меҳнат қилиши, ишга ёллаётган фирма ёки компаниянинг фаолият тури, ойлик иш ҳақи  ва бошқа шу каби маълумотлар мавжуд) Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига электрон шаклда юборилади.

Шуни алохида таъкидлаб ўтиш жоизки, маълумотлар базасига киритилган номзодни корейс иш берувчиси томонидан танлаб олиш жараёнида Агентлик иштирок этмайди. Хорижий ишчи кучини ишлашга танлаб олиш ва Кореяга жалб этиш фақат корейс иш берувчиси томонидан амалга оширилади. Шу сабабли, тест синовларидан мувффақиятли ўтган номзодларни Кореяга ишга юбориш тўлиқ кафолатланмаган. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали чоп этилган ва Агентликнинг расмий веб сайти (www.migration.uz) орқали берилган эълонларда ҳамда рўйхатга олиш жараёнида берилган тестга кириш учун рухсатномада ҳам кўрсатиб ўтилади.

Шу ўринда корейс иш берувчисидан олинган меҳнат шартномаси асосида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан номзоднинг яшаш манзилига тезкор телеграмма юборилиб, фуқароларни Агентликка чақиртирилиб ҳамда шартнома билан танишиштирилади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ўз навбатида меҳнат шартномасини имзолаган фуқаролар бўйича Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматига хабар юборади. Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартнома имзолаган фуқаролар рўйхатини Корея Адлия вазирлигининг Иммиграция хизматига тақдим этади. Шу асосда Кореянинг ваколатли идораси томонидан номзодларга Кореяга кириш ҳуқуқини берувчи виза сертификати расмийлаштирилади.

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги кўмагида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет элга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилган бўлса, чет элда ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2010 йил 27 майдаги 402-4-сон билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган “Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгаланган суғурта бадалларини тўлаган тақдирда, меҳнат дафтарчасига тегишли ёзув киритилади.Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 36-моддаси(36-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни тахририда-ЎР ҚХТ, 2012й., 1-сон, 4-модда)да “Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш, чет элда ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади” деб белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ хукуматлараро, идоралараро шартномалар ва битимлар асосида фақат Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга чиқиш хуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хусусий меҳнат контрактлари бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича чиқиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикасининг хусусий меҳнат контрактига эга бўлган фуқаролари чет элларда ижтимоий муҳофазаланишни таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига қуйидаги хужжатларни икки нусхада тақдим этишлари лозим.

-ариза;

-хорижий фирмадан (иш берувчидан) олинган давлат тилига таржима қилинган, барча ижтимоий кафолатлар ва тиббий суғурта кўрсатилган, шунингдек меҳнат визаси (EMPLOYMENT VIZA) билан таъминлаш борасида иш берувчининг мажбурияти назарда тутилган ҳолда нотариал тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасаси томонидан легализация қилинган контракт нусхаси;

-иш берувчи тўғрисидаги қисқа маълумотлар;

-маълумотнома-холиснома;

-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли шаклдаги соғлигининг ҳолати тўғрисида маълумотнома.