Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси томонидан ваколат доирасида кўрсатиладиган хизматлар бўйича долзарб саволлар ва уларга жавоблар

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси"даги Қонунинг 29-моддасга мувофиқ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг эллик фоизи миқдорида, аммо қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан оз бўлмаган ва нафақани ҳисоблаш пайтида Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда ишсизлик нафақаси тўлаш кафолатланади.

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси"даги Қонунинг 26-моддасга мувофиқ ушбу Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида олдинги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг камида етмиш беш фоизи (қарамоғида болалари ва бошқа кишилар бўлмаганларга эса — эллик фоизи) миқдорида, бироқ қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаган ва Ўзбекистон Республикасида таркиб топган ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.

 Узоқ вақт (бир йилдан кўпроқ) ишламаётган, биринчи марта иш қидираётган ҳамда касбга тайёрлашга ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож шахсларга аҳолининг шу тоифаси учун назарда тутилган ишсизлик нафақасидан оз бўлмаган ва қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда стипендия тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сон "Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 23-бандига мувофиқ ҳақ тўланадиган жамоат ишларини маблағ билан таъминлаш иш берувчилар томонидан ўз маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Бунда ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларининг:

  • жойлардаги давлат ҳокимияти органларига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
  • бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларнинг ўқиши учун таълим кредитлари бериш учун ҳар бир томоннинг мазкур Низомдан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган ҳолда банк, қарз олувчи, олий таълим муассасаси ва Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси ўртасида кўп томонлама кредит шартномаси тузилади.
Фоизлар қарз олувчи томонидан кредит шартномасида қайд этилган шартларда тўланади. Кам таъминланган оилалардан чиққан талабаларнинг ўқишига таълим кредитлари учун фоизлар қарз олувчи ва Жамғарма томонидан ҳар ойда, ҳисобланган фоизлар суммасининг 1/2 қисми бўйича тенг улушларда тўланади.
Жамғарма ҳисобланган фоизлар суммасини тўлов топшириқномаси билан банк билдиришномаси олингандан кейин уч иш куни мобайнида ўтказади.

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январда 402-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "МЕҲНАТ ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМА"нинг 1.3-бандига мувофиқ ҳар бир корхона ўз эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лекин штат жадвалида назарда тутилган ходимлар сонидан ошмаган ҳолда, меҳнат дафтарчалари сотиб олиш ҳуқуқига эга. 
Меҳнат дафтарчалари ва меҳнат дафтарчаларига қўшимча варақлар корхоналар томонидан маҳаллий меҳнат органларидан олди-сотди шартномаси асосида сотиб олинади. Меҳнат дафтарчаларини бошқача тартибда сотиш, шунингдек, фуқаролар томонидан меҳнат дафтарчаларини сотиб олиш тақиқланади.