Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ишга жойлаштириш

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги:

  • ишга ваиш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган
  • иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган;

меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ёки қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли шахс, ишсиз деб эътироф этилади.

Расман ишсиз деб эътироф этилиш ваишсизлик нафақасини олишингиз учун сиз маҳаллий меҳнат органига мурожаат қилишингиз зарур.

«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунинг 16-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги маҳаллий органи  — Бандликка кўмаклашиш ва  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари фуқароларга ишсизлик нафақасини белгиланган тартибда тайинлайди.

Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва  тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Адлия вазирлиги томонидан 1999  йил 13 октябрда 831-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 53-бандига кўра, ишсизлик нафақаси Бандликка кўмаклашиш ва  аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг буйруғи асосида ишсиз шахсга меҳнат органида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатдан ўтган кунидан бошлаб тўланади.

Албатта. Меҳнат кодексининг 65-моддаси 2-чи қисмига кўра, ҳақиқатдан ҳам ишсизлик нафақаси кўпи билан:

  • ишдан ваиш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календарь ҳафта;
  • илгари ишламаган вабиринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календарь ҳафта мобайнида тўланади.

Шу билан бирга, ишсизлик нафақасини тўлашни Бандликка кўмаклашиш ва аҳо¬лини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг ягона ваэнг асосий вазифаси деб бўлмайди. Меҳнат кодексининг 64-моддасига мувофиқ, ишсиз деб эътироф этилган шахсларга ишсизлик нафақасидан ташқари:

  • қарамоғидагиларни ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
  • касб ўрганиш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш;
  • ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти таъминланади.

Бироқ, иш қидираётган шахслар учун Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг энг асосий вазифаси— бу уларни мақбул келадиган иш танлаш ваишга жойлашишга бепул ёрдам беришни, бепул касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш вамалкасини оширишга йўналтириш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра, ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ишга ва  иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган, иш қидирувчи шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган, меҳнат қилишга, касбга тайёрлаш ёки қайта тайёрлашдан ўтишга, малакасини оширишга тайёр меҳнатга қобилиятли шахс ишсиз деб эътироф этилади.

Сиз иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўйича пенсия олишингиз сабабли ишсиз деб ҳисобланмайсиз.

Меҳнат кодексининг 68-моддасига кўра, ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) ходим резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан уч ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига мурожаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган), лекин кейинчалик резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) кунидан бошлаб уч ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси мувофиқ сизнинг ўғлингиз:

  • меҳнат органларида рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида таклиф этилган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган;
  • рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун ичида мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган бўлса, Бандликка кўмаклашиш маркази ходимининг хатти-ҳаракатлари тўғри ҳисобланади.

Бундай ҳолларда Сизнинг ўғлингиз таклиф этилган ишдан бош тортган кундан ёки мақбул келадиган ишни қидириш мақсадида узрсиз сабабларга кўра меҳнат органига келмаган кундан бошлаб ўттиз календарь кун ўтганидан кейин иш қидираётган сифатида қайта рўйхатдан ўтишга ҳақли бўлади.

Меҳнат кодексининг 61-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган шахслар учун уларнинг касб тайёргарлигига мос бўлган, ёшини, соғлиғи ҳолатини, меҳнат стажини ва аввалги мутахассислиги бўйича тажрибасини, янги иш жойининг транспортда қатнаш жиҳатидан қулайлигини инобатга олувчи иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланади. Агар бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ходимлари ушбу қоидага асосан иш тутган бўлсалар, уларнинг хатти-ҳаракатлари тўғри.

Ишсизликнинг дастлабки даври тугаганидан сўнг касбига (мутахассислигига) мос иш топиб бериш мумкин бўлмаган тақдирда, унинг қобилиятини, кучини, олдинги тажрибасини ва унга қулай бўлган таълим воситаларини ҳисобга олиб, касбини (мутахассислигини) ўзгартиришни талаб қиладиган иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин.

Эътибор қаратиш лозимки, Меҳнат кодексининг 63-моддасига кўра агар иш:

  • яшаш жойини ўзгартириш билан боғлиқ бўлса;
  • таклиф этилган иш доимий яшаш жойидан анча узоқ бўлса ва транспортда қатнаш жиҳатдан қулай бўлмаса;
  • таклиф қилинган ишда иш ҳақи шу мутахассислик ва касб учун белгиланган энг кам миқдордан оз бўлса;
  • ишни рад этиш узрли сабаблар билан асосланган бўлса, бундай иш мақбул келадиган иш деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Меҳнат кодексининг 67-моддасига кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли бекор қилинган ҳолларда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади.

Агар ходимлар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб ўн календарь кун мобайнида маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтсалар, маҳаллий меҳнат органи берган маълумотномага биноан, учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойларидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида кўрсатилган ходимларга уч ой мобайнида мақбул келадиган иш топиб берилмаган тақдирда, улар ишсиз деб эътироф этиладилар.

Меҳнат шартномаси бекор қилингандан кейин ўн кун ичида маҳаллий меҳнат органида рўйхатга олинган ва касби бўйича қайта ўқитилаётган ёки ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини ошираётган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва миқдорларда стипендия тўланади.

Башарти иш берувчи ночор (банкрот) деб топилса, у билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимлар иш ҳақи ва ўзларига тегишли бошқа тўловлар хусусида бошқа барча кредиторларнинг талабларига нисбатан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар.

Тугатилаётган корхоналарнинг маблағи бўлмаган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларга компенсациялар Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади.

Меҳнат кодексининг 69-моддасига кўра, давлат органларидаги сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги туфайли ишдан озод қилинган ходимларга сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколатлари тугагандан кейин аввалги иши (лавозими) берилади, бундай иш (лавозим) мавжуд бўлмаса, аввалгисига тенг иш (лавозим) берилади.

Албатта, сизнинг дипломингиз кучда. Ишга жойлашиш масаласида бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг интернет сайти www.mehnat.uz га киришингиз мумкин. Ишга жойлашгандан кейин сиз малакангизни ошириш хамда тегишли йўналиш бўйича таълим беришнинг янги услублари билан танишиш мақсадида таълим олишингиз мумкин.