Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолат ва имтиёзлар

Ишга қабул қилмасликнинг асослари кўрсатилмаганлигини ҳисобга олсак, шундай бўлиши ҳам мумкин. Меҳнат кодексининг 224-моддасига кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт.

Иш берувчи ёзма тушунтиришида ишга қабул қилишни рад этишнинг қуйидаги асосларини аниқ кўрсатиши лозим:

  • корхонада бўш иш ўрнининг йўқлиги;
  • ишни бажаришда ходимда махсус тайёргарликнинг (маълумот) йўқлиги;
  • ушбу мутахассислик бўйича юқори малакага эга ходимнинг кераклиги.

Иш берувчи бундай асослантирилган тушунтиришни синглингизга 3 кунлик муддатда бериши керак эди.

Ишга қабул қилишни рад этишнинг қонуний асослари мавжуд бўлган тақдирда ҳам, иш берувчи томонидан ушбу асосларни ёзма тушунтиш орқали бермаганлиги меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқбузарлик иш берувчини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка тортиш учунг асос бўлади

Иш берувчи синглингизни ноқонуний равишда ишга қабул қилишни рад этганлиги учун синглингиз ушбу ҳолат юзасидан шикоят қилиши мумкин. Ноқонуний равишда ишга қабул қилишни рад билан боғлиқ низолар бевосита судда кўрилади (Меҳнат кодексининг 269-моддаси биринчи қисми 5-банди).

Агар, ишни кўриш жараёнида ноқонуний асосда ишга қабул қилиш рад этилганлиги аниқланган бўлса, суд даъвогар (синглингиз)ни ноқонуний равишда ишга қабул қилиш рад этилган кундан бошлаб ишга қабул қилинган деб ҳисоблайди ва иш берувчига шу санадан бошлаб даъвогар билан меҳнат шартномасини имзолаш мажбуриятини юклайди. Ходим ноқонуний асосда ишга қабул қилиш рад этилган кундан бошлаб то суднинг ҳал қилув қарори қонунда белгиланган тартибда ижро этилган кунгача юзага келган мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундиришга ҳақли. Суд қарорининг ижроси кечиктирилган тақдирда ходимга барча мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи суд қарори ижро этилган кунга қадар ундириб берилиши керак. Ишга қабул қилишишда ноқонуний равишда рад этилган шахсларнинг иш берувчининг ноқонунй ҳаракатлари устидан шикоят қилиш билан боғлиқ қўшмча ҳаражатлари (мутахассислардан маслаҳат олиш, иш юритиш учун кетган харажатлар ва бошқалар) учун қўшимча компенсациялар тўлаш ҳақидаги талаблари ҳам қондирилиши лозим.

Бундан ташқари, муайян ҳолатларни, ишга қабул қилиш ноқонуний равишда рад этилган шахсга етказилган жисмоний ва маънавий зарарларни ҳисобга олиб суд маънавий зарарни ундириш масаласини ҳал қилади. 

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 224-моддасига кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 148-моддасига кўра, аёлни ҳомиладорлиги ёки ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Меҳнат кодексининг 224-моддасига кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Ҳомиладор аёлни ёки уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлни ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда иш берувчи рад этишнинг сабабларини уларга ёзма равишда маълум қилиши шарт. Мазкур шахсларни ишга қабул қилишни рад этганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Меҳнат кодексининг 225-моддасига асосан меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.

Аёлларнинг улар учун мумкин бўлган нормадан ортиқ юкни кўтаришлари ва ташишлари ман этилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 5 январда 865-сон билан рўйхатга олинган Аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланадиган меҳнат шароити ноқулай ишларнинг рўйхати тасдиқланган.

Сиз, Меҳнат кодексига кўра меҳнат шароити ноқулай ишларда, шунингдек ер ости ишларида аёллар меҳнатини қўлланиш тақиқланишига эътибор қаратишларингиз лозим, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ва маиший хизмат кўрсатиш ишлари) бундан мустаснодир.

Аёллар меҳнати тўлиқ ёки қисман қўлланилиши таъқиқланадиган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар рўйхати Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 865-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган).

Мазкур рўйхат ўзида 44 та бўлимни қамраб олган. Биринчи бўлимда, халқ хўжалигида ҳамма учун умумий бўлган касблар рўйхати келтирилган. Қолган бўлимлар эса соҳавий принципга асосан жойлаштирилган. Масалан, рўйхатнинг 10-бўлимида аёлларнинг меҳнати тақиқланган қора металургиядаги, 11-бўлимда эса рангли металургиядаги ишлар рўйхати ва ш.к. келтирилган.

Рўйхат учта устундан иборат жадвал кўринишида тузилган. Биринчи графада касблар (мутахассисликлар)нинг коди, иккинчи устунда – касбларнинг рўйхати кўрсатиб ўтилган. Учинчи устунда ушбу касблар бўйича аёлларнинг меҳнати тақиқланган иш рўйхати белгиланган. Агар учинчи устунда касблар номланишининг тўғрисида “касб бўйича барча ишлар турлари” деган ёзув бўлса, бунда ушбу касб бўйича аёлларнинг меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган ҳисобланади.

Масалан, Рўйхатнинг биринчи бўлимига мувофиқ, аёллар меҳнатидан юк ташувчи, ўт-ўчирувчи-десантчи сифатида фойдаланиш мумкин эмас. Агар, учинчи устунда аниқ иш туралари кўрсатилса, у ҳолда аёл киши тегишли касб бўйича ишлаши мумкин, лекин учинчи устунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ишларни бажармаслиги лозим. Масалан, рўйхатнинг “Шиша ва шиша буюмларини ишлаб чиқиш” 27-бўлимининг иккинчи устунида “ойна бўёвчи” касби келтирилган, ушбу номланишнинг қаршисидаги учинчи устунида эса “симобни қўллаш билан боғлиқ иш” кўрсатилган. Бунга кўра, аёллар ушбу касб бўйича ишлаши мумкин, бироқ симобни қўллаш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно.

Бундан ташқари, белгиланган нормадан ортиқ юкларни аёллар томонидан кўтарилиши ва ташилиши тақиқланади.

Ҳа, ҳақли. Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилади ёки улар аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилади. (Меҳнат кодексининг 226-моддаси биринчи қисми)

Ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказиш масаласи муддати тиббий хулосадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Ҳомиладор аёлларга муҳим кафолат Меҳнат кодексининг 226-моддасининг иккинчи қисмида мустаҳкамланган бўлиб, унга кўра, ҳомиладор аёлга енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар, у ана шу сабабдан ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилиши лозим.

Сизнинг турмуш ўртоғингиз Меҳнат кодекси 224-моддасининг таъсир доирасига тушади, унга кўра, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади. Агар сиз ишга қабул қилишни рад этиш сабабларини билмоқчи бўлсангиз, иш берувчидан бу ҳақда ёзма жавоб беришни талаб қилишингиз мумкин. Агар сиз турмуш ўртоғингизни ёш боласи борлиги учун ишга қабул қилишни рад этган деб ҳисобласангиз, ушбу ҳолат юзасидан судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ҳа, эга бўласиз. Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.

Ушбу қоида ҳомиладор аёл, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёл, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлларга ҳам тааллуқли.  Бунда ишланган вактга ёки ишлаб чикарилган махсулотга мутаносиб равишда хак туланади.

Ҳа, белгиланган. Хусусан, Меҳнат кодексининг 230-моддасига асосан ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.

Меҳнат кодексининг 233-моддасига мувофиқ аёлларга туққунга қадар етмиш календарь кун ва туққанидан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёки икки ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда – етмиш календарь кун) муддати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари берилиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Эътибор беринг, ҳомиладорлик ва туғиш таътили жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқилиб, туғишга қадар амалда бундай таътилнинг неча кунидан фойдаланилганидан қатъи назар аёлга тўлиқ берилади.

Ҳа, ҳақлисиз. Агар сиз 6 ойдан ортиқ ишлаган бўлсангиз, йиллий асосий таътилни олишинга ҳақлисиз. Меҳнат кодексининг 144-моддаси тўртинчи қисмига кўра ишлаётган эркакларга йиллик таътил уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида берилади.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 234-моддаси биринчи қисмида ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланиши назарда тутилган.

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 234-моддаси учинчи қисмига кўра болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин

Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра, тегишлича ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин ёхуд болани парваришлаш таътилидан кейин берилади.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 231-моддасига асосан ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик таътиллар, уларнинг хоҳишига кўра ёз вақтида ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилади.

Ҳа, берилади. Меҳнат кодексининг 238-моддасига асосан аёлларга оналик билан боғлиқ ҳолда бериладиган кафолатлар ва имтиёзлар (тунги ишларга ва иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб этишни ва хизмат сафарларига юборишни чеклаш, шунингдек қўшимча таътиллар бериш, имтиёзли иш режимларини ўрнатиш ҳамда меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа кафолатлар ва имтиёзлар), онасиз болаларни (она вафот этган, оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, узоқ вақт даволаш муассасаларида бўлган ва болалари тўғрисида она сифатида ғамхўрлик қилмаган бошқа ҳолларда) тарбиялаётган оталарга, шунингдек вояга етмаган болаларнинг васийларига (ҳомийларига) ҳам татбиқ этилади.

Ҳа, мумкин. Сиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 150-моддаси иккинчи қисмига кўра, сиз икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парваришлашда иш ҳақи сақланмаган ҳолда муқаррар тартибда таътил олишингиз мумкин.