Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси, меҳнатга оид муносабатларда камситилишлар ва мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши
Йўқ, ундай эмас. Сизнинг ҳуқуқларингиз 1995  йил 21  декабрда қабул қилинган ҳамда 1996  йил 1  апрелдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан кафолатланади. Аввал амалда бўлган Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодексидан фарқли равишда, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси меҳнат муносабатларини бозор муносабатлари шароитларида тартибга солишга қаратилган. У меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга солиш соҳасини сезиларли даражада кенгайтирди. Сиз меҳнат фаолиятингизни Меҳнат тўғрисидаги қонунлар кодекси амалда бўлган пайтда бошлаганингизга қарамасдан, янги қабул қилинган Меҳнат кодекси амалга киритилган пайтдан бошлаб, сизнинг меҳнатга оид муносабатларингиз унинг ҳуқуқий тартибга солиш доирасида бўлади. Меҳнат кодекси амалга киритилгандан кундан эътиборан меҳнат тўғрисидаги амалдаги қонунлар ва  бошқа норматив ҳужжатларнинг Меҳнат кодексига зид бўлмаган қисми қўлланилади.

Албатта мурожаат қила оласиз. Меҳнат кодексининг амал қилиш доираси мулкчилик ва  ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча иш берувчилар ва  ходимларга (меҳнат шартномаси асосида фаолият юритаётган) нисбатан татбиқ этилади.

Сиз ишга жойлашмоқчи бўлган хусусий корхонанинг иш берувчиси ҳам давлат ташкилотлари раҳбарлари билан бир хил жавобгарликка эга. Барча ҳолларда ҳам меҳнат муносабатларининг вужудга келишига Сиз ва  иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади. Бироқ, шуни эътиборга олиш лозимки, барча ташкилотлар Конституция ва  Меҳнат кодексига зид бўлмаслиги зарур бўлган, ўзларининг ички тартиб қоидаларини ўрната олдилар.

Директорининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний бўлиб, ушбу ҳолатда у меҳнат қонунчилигини бузган ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 4-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва  кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва  иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, мазкур модданинг учинчи қисмига мувофиқ, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва  шартномаларнинг шартлари, агар қонунда бошқа ҳолат кўрсатилмаган бўлса, бир тарафлама ўзгартирилиши мумкин эмас.
Бу нотўғри. Меҳнат кодексининг 5-моддасига мувофиқ, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва  шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва  бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас. Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ, ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ваулардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадирлар. Бу Меҳнат кодексининг 6-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган. Ўзбекистон Респу¬бликаси Халқаро меҳнат ташкилотининг «Меҳнат вамашғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги 111-сонли (1985й.) Конвенциясини ратификация қилган.

Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек, ходимларнинг ишчанлик қобилиятига ваулар меҳнатининг натижасига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклаш ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди вабулар камситиш деб ҳисобланади.

Меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган ҳар бир фуқаро камси¬тишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий вамаънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 9-моддасига биноан, Сиз Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вааҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, касаба уюшмалари ваЎзбекистон Республикаси Бош прокурори ваунга бўйсунувчи прокурорларга мурожаат этишингиз мумкин.

Йўқ, мумкин эмас. Ишга қабул қилишни рад этиш меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эга бўлиш, меҳнатга оид муносабатларда камситишнинг тақиқланиши ҳақидаги Меҳнат кодексининг6-моддаси биринчи қисмининг қоидаларига зид ҳисобланади. Кўрилаётган масалага бўйича, Меҳнат кодексининг 6-моддаси биринчи қисимида бевосита санаб ўтилган ҳоллар бўйича (жинси, ёши, ирқи, миллати, тили ва б.) ишга қабул қилишни рад этиш ноқонуний бўлади.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 6-моддаси биринчи қисмида келтирилган ҳолатлар рўйхати тугал эмас. Яъни, ходимнинг касбий сифатлари билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай чеклаш ёки афзалликлар бериш меҳнатга оид муносабатларда камситилиш деб топилиши мумкин.

Агар сиз зарур касбий сифатларга эга бўлсангиз, бошқа ҳар қандай сабабга кўра, шу жумладан сиз мулат бўлганлигингиз сабабли рад қилиш мумкин эмас.

Касбий сифатлар деганда қуйидагиларнинг мавжудлиги тушунилади:

а) тегишли касбий-малакавий сифатлар (маълум бир касб, мутахассислик, малака);

б) ушбу ишни бажариш (тегишли лавозимни эгаллаш) учун зарур бўлган шахсий сифатлар: маълум бир таълим даражаси, тегишли мутахассислик бўйича иш тажрибаси, соғлиғининг ҳолати ва ҳок.

Агар сизни ишга қабул қилишни рад қилишса, сиз бундай рад этишнинг асосини талаб қилишингиз мумкин. Ишга қабул қилишни рад этишнинг асослари албатта ёзма шаклда берилиши лозим. Агар рад этишнинг сабаблари ҳақида ҳақида оғзаки маълум қилинган бўлса, Меҳнат кодексининг тегишли талаби бажарилмаган ҳисобланади. Бундан ташқари, ишга қабул қилишни рад этишнинг асослари ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим. Агар асослар бошқа шахслар (масалан, кадрлар бўйича инспектор, кадрлар хизмати раҳбари ва б.) томонидан имзоланса, Меҳнат кодекси 78-моддаси учинчи қисмининг талаблари бажарилмаган ҳисобланади.

Йўқ, директорнинг ҳаракатлари қонунга зид ва ушбу ҳолат мажбурий меҳнат сифатида баҳоланади. Меҳнат кодексининг 7-моддасига асосан мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

Қуйидаги ишлар, яъни:

  • ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар (“Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонун) асосида;
  • фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
  • суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
  • қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 177-моддасига асосан иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифаси доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Йўқ, нотўғри. Меҳнат кодексининг 41-моддасида жамоа шартномаси имзоланган вақтдан эътиборан ёки жамоа шартномасида кўрсатилган кундан бошлаб кучга киради ҳамда тарафлар белгилаган муддат давомида амал қилиши кўрсатилган.

Белгиланган муддат тугагач, жамоа шартномаси тарафлар янги шартнома тузгунча ёки амалдаги шартномани ўзгартиргунча, тўлдиргунча амалда бўлади.

Ҳа, эга бўласиз. Меҳнат кодексининг 229-моддасига мувофиқ оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурдир.

Ушбу қоида ҳомиладор аёл, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёл, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлларга ҳам тааллуқли.  Бунда ишланган вактга ёки ишлаб чикарилган махсулотга мутаносиб равишда хак туланади.