Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнат низолари

Содир бўлган ўғирлик ҳолати бўйича кафе бошқарувчиси милиция ходимларига хабар бериши лозим эди. Текшириш ўтказилмасдан кафе бошқарувчиси ҳеч кимнинг иш ҳақидан пул ундириш ҳуқуқига эга эмас. Шунинг учун сиз кафе жойлашган ҳудуддаги туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сизга ҳеч қандай бож тўлашингизга тўғри келмайди. Меҳнат кодексининг 277-моддаси мувофиқ, ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.

На основании статьи 286 Трудового кодекса пособие по беременности и родам выплачивается в размере полного заработка в течение всего отпуска по беременности и родам.

Женщинам предоставляются отпуска по беременности и родам продолжительностью семьдесят календарных дней до родов и пятьдесят шесть (в случае осложненных родов или при рождении двух или более детей — семьдесят) календарных дней после родов с выплатой пособия по государственному социальному страхованию.

Отпуск по беременности и родам исчисляется суммарно и предоставляется женщине полностью, независимо от числа дней, фактически использованных до родов.

Ҳа, тўланади. Меҳнат кодексининг 288-моддасига асосан, суғурта қилинган ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этганда қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган миқдор ва тартибда дафн этиш маросими учун нафақа тўланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарори билан тасдиқланган Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 2-бўлимига мувофиқ, дафн этишга нафақа:

а) давлат пенсияси олувчи пенсионер;

б) давлат ижтимоий нафақаси олувчи фуқаро;

в) ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси;

г) бола ҳаётининг биринчи ҳафтаси мобайнида вафот этганда ёки ўлик бола туғилганда (перинатал ўлим);

д) иш билан банд бўлган ёки банд бўлмаган шахс, фуқароларнинг айрим тоифаларига тегишли бўлган шахс ёки бола вафот этган тақдирда тайинланади.

Ушбу Низом 5-бандининг “а”, “б”, “г” ва “д” кичик бандларида кўрсатилган шахслар вафот этган тақдирда нафақа Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тайинланади.

Ушбу Низом 5-бандининг “в” кичик бандида кўрсатилган шахс вафот этганда нафақа корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан мазкур Низомда назарда тутилган тартибда тайинланади.

Ушбу Низомда назарда тутилган тартибда дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳа, мурожаат қилишингиз мумкин. Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 14 июндаги 174-сон Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга кўра, нафақа учун унга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан кейин 6 ой мобайнида мурожаат қилиш мумкин.

Ишламайдиган пенсионер вафот этган тақдирда зиммасига дафн этиш мажбуриятини олган шахсга “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 63-моддасида белгиланган миқдорда нафақа тўланади.

Нафақа миқдори ўлим содир бўлган кундаги, асосли сабабларга кўра (марҳумни қидириш, жасадни хорижий давлат ҳудудидан олиб келиш ва бошқалар) марҳум ўлим аниқланган кундан кеч дафн этилган ҳолларда – ушбу ҳолатни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида дафн этиш кунида марҳумнинг пенсияси ёки белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

Марҳумни дафн этиш мажбуриятини зиммасига олган шахс томонидан қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилган ариза нафақа тайинлаш учун асос ҳисобланади:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ФҲДЁ органи томонидан берилган ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотнома, қонун билан белгиланган тартибда марҳумнинг ходим билан қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг асл нусхаси;
  • ариза берувчи паспортининг нусхаси.

Меҳнат кодексининг 266-моддасига асосан, меҳнат низолари комиссиясининг қарори бу қарор устидан шикоят қилиш учун белгиланган ўн кунлик муддат ўтгандан кейин уч кун ичида иш берувчи томонидан бажарилиши керак.

Башарти иш берувчи белгиланган муддат ичида комиссия қарорини бажармаса, меҳнат низолари комиссияси томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади.

Агар ходим ёки иш берувчи белгиланган муддат ичида туман (шаҳар) судига меҳнат низосини ҳал этиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этса, гувоҳнома берилмайди.

Меҳнат низолари комиссияси берган ва олинганидан кейин кўпи билан уч ой ичида туман (шаҳар) судига тақдим этилган гувоҳнома асосида суд ижрочиси меҳнат низолари комиссиясининг қарорини мажбурий тарзда ижро эттиради.

Ходим белгиланган уч ойлик муддатни узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган тақдирда, гувоҳномани берган меҳнат низолари комиссияси ўтказиб юборилган муддатни тиклаши мумкин.

Ҳа, отангизни касал бўлгани узрли сабаб бўлганлиги учун мумкин. Меҳнат кодексининг 270-моддасига асосан судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

  • ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб бир ой;
  • ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб бир йил;
  • бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой.

Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.

Меҳнат кодексининг 289-моддасига асосан, ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда:

  • эркаклар – олтмиш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма беш йилдан кам бўлмаган тақдирда,
  • аёллар – эллик беш ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи йигирма йилдан кам бўлмаган тақдирда тайинланади.

Пенсия суғурта қилинган ходимларнинг айрим тоифаларига пенсия ёши кам бўлганда, тегишли ҳолларда эса, – меҳнат стажи кам бўлганда ҳам тайинланади.

Меҳнат кодексининг 290-моддасига кўра, ногиронлик пенсияси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган, суғурта қилинган ходимларга:

  • меҳнатда майиб бўлганлиги ёки касб касаллигига чалинганлиги туфайли – меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар;
  • бошқа сабаблар туфайли – муддати суғурта қилинган ходимнинг ногиронлик рўй берган вақтдаги ёшига боғлиқ тегишли умумий меҳнат стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 291-моддасига асосан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси меҳнатда майиб бўлиш ёки касб касаллиги туфайли вафот этган боқувчининг меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоларига, унинг меҳнат фаолиятининг муддатидан қатъи назар тайинланади, агар у бошқа сабаблар натижасида вафот этган бўлса, шунга мувофиқ келадиган умумий меҳнат стажига қараб тайинланади, бундай меҳнат стажининг муддати суғурта қилинган ходимнинг вафот этган кунига қадар бўлган ёшига боғлиқ бўлади.

Йўқ, бундай ҳуқуққа эга эмас. Меҳнат кодексининг 292-моддасига мувофиқ, турли хилдаги давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга бўлган суғурта қилинган ходимларга (боқувчисини йўқотган ҳолларда эса – уларнинг оила аъзоларига) уларнинг ўзлари танлаган пенсиянинг битта тури тайинланади.