Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнатни муҳофаза қилиш

Меҳнат кодексининг 211-моддасига кўра, барча корхоналарда хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган меҳнат шароитлари яратилган бўлиши керак. Бундай шароитларни яратиб бериш иш берувчининг мажбуриятига киради. Мехнатни мухофоза килиш юзасидан бир катор норматив хужатлар ва техник ишлаб чикариш билан боглик  фаолият олиб бориладиган барча  иш ўринлари Меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш услубига (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 28 майда 247-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) мувофиқ мажбурий тартибда аттестация қилиниши лозим. Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар барча корхона, муассаса, ташкилотларда ўтказилади.

Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини аттестация қилиш жараёнида ходимлар ишлайдиган зарарли унсурлар, уларнинг ходимларга шунга яраша юкланиши аниқланиб, ходимларга кафолат ва компенцациялар аниқланади.

Сизнинг иш жойингиз тўғрисида берган тавсилотларингизга кўра, у ерда меҳнат талабларини бузувчи талаблар йўқ.

Сиз иш жойингизни баён қилишингизга қараганда у аттестация қилинмаганга ўхшайди, бу эса меҳнатни муҳофаза қилиш нормаларининг бузилиши ҳисобланади.

Шунинг учун, сиз иш жойингизни аттестациядан ўтказиш бўйича иш берувчига  мурожаат килишингиз керак. Иш берувчи  мехнатни мухофоза килиш талабларини бузганлик учун жавобгар булади.

Албатта эгасиз. Меҳнат кодексининг 213-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномасини тузишда ва бошқа ишга ўтказишда ходимни меҳнат шароитлари тўғрисида, шу жумладан касб касалликлари ва бошқа касалликларга чалиниш эҳтимоли, шу билан боғлиқ ҳолда унга бериладиган имтиёз ва компенсациялар, шунингдек шахсий ҳимоя воситалари ҳақида хабардор қилиши керак. Демак, сизнинг раҳбариятингиз сизга тегишли маълумотни бериши, шунингдек муайян иш жойидаги ва ишлаб чиқаришдаги меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳолати ҳақида ахборот бериши шарт.

 

Йўқ, сиз тиббий кўрикдан ўтишни рад қилишингиз мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
  • олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
  • умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.

Кўриб турганингиздек, сиз тиббий кўрикдан ўтишга мажбур шахслар рўйхатига тушасиз.

Қонунчиликка мувофиқ мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмаслар. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақлидир.

Тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.Тиббий кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 

Мазкур ҳолатда ўтишингиз керак. Биринчидан, Меҳнат кодексининг 214-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт. Иккинчидан, шунга эътибор бериш керакки, ногирон шахслар бошқа ишга ўтганида тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.

Тиббий кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги 200-сон буйруғи билан тасдиқланган Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда 2387-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)  билан тартибга солинади. 

Йўқ, бунда тиббий кўрик бепул амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 214-моддасига асосан, тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар.

Йўқ, рад қилолмайсиз. Меҳнат кодексининг 214-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномаси тузиш чоғида ногирон шахсларнинг дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши мажбурий ҳисобланади. Бу ногирон шахсларнинг меҳнатидан уларнинг соғлиғи ҳолатига тўғри келмайдиган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ. Бундай ҳолатда сиз тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортишингиз тугри эмас.

Сиз тиббий кўрикдан ўтишни рад қилган тақдирингизда, иш берувчи сизни ишга қабул қилмаслик ҳуқуқига эга бўлади.

Ҳа, сизнинг иш берувчингиз ҳақ. Меҳнат кодексининг 214-моддасига мувофиқ иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан қуйидаги ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаганлар;
  • олтмиш ёшга тўлган эркаклар, эллик беш ёшга тўлган аёллар;
  • ногиронлар;
  • меҳнат шароити ноқулай ишларда, тунги ишларда, шунингдек транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
  • озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
  • умумтаълим мактаблари, мактабгача тарбия ва бошқа муассасаларнинг бевосита болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари. 

Сизнинг онангиз пенсия ёшида булганлиги сабабли,  Меҳнат кодексининг 214-моддасидаги дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган шахслар рўйхатига тушади. Унинг ёшида аёллар тиббий кўрикдан ўтишлари мажбур ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 214-модда учинчи қисмида тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни иш берувчи ишга қўймасликка ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.

Меҳнат кодексининг 214-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ агар ходим ўз соғлиғининг ҳолати меҳнат шароити билан боғлиқ ҳолда ёмонлашган деб ҳисобласа, у навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.

Шу билан бир қаторда мазкур модданинг олтинчи қисмида тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмасликлари назарда тутилган.

Текширувчиларнинг талаблари қонуний. Фаолият туридан қатъи назар Меҳнат кодексининг 215-моддаси иш берувчи зиммасига ходимларга техника хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин чиқишдан сақланиш ва меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари ҳақида йўл-йўриқлар бериш ҳамда ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилишнинг ҳамма талабларига риоя этишларини доимий равишда текшириб бориш мажбуриятини юклайди.

Бундан ташқари мазкур моддага кўра иш берувчи ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқишларини таъминлаши ва уларнинг билимларини текшириб туриши шарт.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра, тиббий меҳнат эксперт комиссияси (ТМЭК)нинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир. Меҳнат кодексининг 116,  220-моддаларига кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

Иш берувчи ТМЭКнинг тавсиясини рад қилиши мумкин эмас, акс ҳолда сизнинг қизингиз судга мурожаат қилиши мумкин.

Ҳа, мумкин. Суд отангизни иш соатини қисқартириб бериш билан бирга, иш берувчидан отангизни 36 соатдан кўпроқ ишлагани учун икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаттиради.

Меҳнат кодексининг 116,  220-моддаларига кўра,  I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади. Шунингдек, I ва II гуруҳ ногирони ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишлаган тақдирда унинг иш вақти иш вақтидан ташқари вақт деб ҳисобланади ва унга икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорида ҳақ тўланади. 

I ва II гуруҳ ногиронлигига эга бўлган шахсларга йиллик 30 календарь куни ҳисобида узайтирилган меҳнат таътили берилади. Бундан ташқари, Меҳнат кодексида меҳнат таътилини муддатини белгилаш ҳамда таътилни бериш навбатида ҳам айрим қўшимча имтиёзлар назарда тутилган. Жумладан, Меҳнат кодексининг 143-моддасига асосан, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлагандан кейин берилса, сизга II гуруҳ ногиронлигига эга шахс сифатида сизнинг хоҳишингиз бўйича ушбу таътил олти ой ўтмасдан олдин берилади. Бундан ташқари, таъкидлаш лозимки, I ва II гуруҳ ногиронларига таътил уларнинг хоҳишларига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак.

Ҳа, боғлиқ. Меҳнат кодексининг 220-модлдасига кўра, сизни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга қуйидаги икки шарт биргаликда бажарилган тақдирда йўл қўйилади:

  • сизнинг розилигингиз билан;
  • башарти сиз учун бундай ишларнинг зарарлилиги тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса.

Бу ҳолатда иш берувчининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний. Меҳнат кодексининг 222-моддасига мувофиқ иш берувчи ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида текшириши ва ҳисобга олиб бориши шарт. Жабрланувчининг талабига биноан текширув тугаган кундан эътиборан узоғи билан уч кун ичида иш берувчи шу бахтсиз ҳодиса тўғрисида далолатнома бериши шарт. Узбекистан Республикасининг “Мехнатни мухофаза килиш тугрисида”ги конунига мувофик, мехнат органлари бахтсиз ходисаларнинг хисобини юритади ва назорат олиб боради.

Сиз ташкилот раҳбарининг номига ёзма ариза билан мурожат этишингиз керак, у қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши шарт. Агар рад этилса, сиз юқори турувчи ташкилотга ёки мехнат органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Иш Жойи тушунчасига ходим ишлайдиган корхона ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаси (филиал, ваколатхона ва б.) киради. Иш жойи меҳнат шартномасининг мажбурий шарти ҳисобланади ва иш берувчи ва ходим ўртасида тузиладиган меҳнат шартномасига киритилиши лозим. Иш жойини  ўзгартириш иш берувчини ўзгаришига олиб келади ва бир иш берувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиниб, бошқаси билан янги меҳнат шартномасини тузилишини талаб этади.

Иш жойи ходимга юклатилган вазифани бажариш жойи хисобланади. Масалан, касаначилик асосида ишловчиларнинг иш жойи уларнинг шахсий уйи хисобланади.

Иш ўрни эса ходим меҳнат шартномасида назарда тутилган мутахассислик, малака ёки лавозим бўйича зарур ускуна ва мосламалар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш участкасининг муайян майдони ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 91-моддасига кўра, меҳнат шартномасида шартлашиб олинмаган иш жойини ўзгартириш меҳнат шартларини ўзгартириш деб ҳисобланмайди ва бу ҳақда ходим билан келишиш талаб қилинмайди. 

“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, давлат ногиронлар турмуш фаолиятининг чекланганлигини баҳолаш асосида уларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, ногиронларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турларидаги дастурлар амалга оширилишини, ногиронларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, ногиронларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.

Ногиронлиги бўлган шахс меҳнат шароитлари одатдагича бўлган ташкилотларда, ногиронлар меҳнатидан фойдаланиладиган ихтисослаштирилган корхоналарда, цехлар ва участкаларда ишлашга, шунингдек қонун билан тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат фаолиятини ёки бошқа фаолиятни амалга оширишга ҳақлидир. Ногиронлиги туфайли ногирон билан меҳнат шартномаси тузишни ёки иш юзасидан уни юқори лавозимга кўтаришни рад этишга, у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, ногиронни унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилмайди, тиббий-ижтимоий экспертизанинг хулосасига кўра ногироннинг соғлиғи касб вазифаларини бажаришга монелик қилган ёки ногироннинг ёхуд бошқа шахсларнинг соғлиғи ва меҳнат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳоллар бундан мустасно. Ногирон ўз меҳнат қобилиятини тиклаганидан кейин илгариги ишига ёки шунга тенг ишга жойлашиш ҳуқуқига эга (“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддаси).

Меҳнат кодекси 220-моддасининг биринчи қисмига асосан, иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронларни ишга қабул қилиши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, ногирон шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сони йигирма нафардан кўпни ташкил этадиган ташкилотлар учун белгиланади. Бунда ногиронларни ишга жойлаштириш учун ходимлар сонининг камида 3 фоизи миқдорида иш ўринларининг энг кам сони белгиланади ва банд қилиб қўйилади.