Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Кафолатли тўловлар ва компенсация, тўловлари, меҳнат интизоми, меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги

Йўқ, таъсир қилмайди. Сизнинг суд мажлисларида иштирок этишингиз давлат ёки жамоат вазифасини бажариш ҳисобланади. Ушбу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Меҳнат кодексининг 165-моддасига кўра, ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида, масалан сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тариқасида чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. 

Ҳа, мавжуд. Меҳнат кодексининг 167-моддаси учинчи қисмига кўра, донорлик қилувчи ходимларга ҳар сафар қуйиш учун қон топширган куннинг албатта эртасига дам олиш учун бир кун берилади. Ходимнинг хоҳишига кўра бу кун таътилга қўшиб берилади. Текширувдан ўтадиган ва қуйиш учун қон топширадиган куни ишдан озод этилган давр учун, шунингдек дам олиш кунлари ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади. 

Меҳнат кодексининг 171-моддасига асосан, хизмат сафарида ва кўчиб юриш билан боғлиқ ишларда қуйидагилар тўланиши лозим:

  • йўл кира харажатлари;
  • доимий турар жойидан бошқа жойда яшаш, шу жумладан уй-жой ижараси билан боғлиқ харажатлар;
  • ходим томонидан иш берувчининг рухсати ёки розилиги билан қилинган бошқа харажатлар.

Меҳнат кодексининг 172-моддасига кўра, бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:

  • кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
  • янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
  • ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.

Меҳнат кодексининг 173-моддасига мувофиқ иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида сиз ўзингизга тегишли машинадан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатларнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Шунга кўра, сиз ўз раҳбариятингиз билан шартнома тузиб қўйишингиз ва уларга машинадан иш вақтида фойдаланганлигингиз ва уни таъмирлаганлигингиз ҳақида тўлиқ маълумотни бериб боришингиз лозим.

Бундай ҳолатларда ҳаражатларни қоплаш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартиби билан белгиланади. 

Ҳеч ким сизни турмуш ўртоғингиз ёки болаларингиз йўқлигини асос қилиб, кечки вақтга ёки байрам кунларига навбатчиликка қўйиши мумкин эмас. Ушбу ҳолатда навбатчилик қилиш меҳнат мажбуриятингизга кирган тақдирда ҳам Меҳнат кодексининг 177-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

 Шунингдек навбатчилик килиш ходим билан келишилган холда белгиланади ва шу кун учун бошка куни ишга чикмаслигингиз ёки яна шу кун учун икки хисса мехнат хаки олишга хаклисиз. Келишилмаган холда навбатчилик тайинланган булса уша кун сиз иш берувчининг талабини бажармаслигиз мумкин. Бунинг учун сизга интизомий жазо кулаш такикланади. 

Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, корхона, муасса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган (Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) Меҳнат кодексининг 174-моддасига асосан, корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички  меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.  Ички мехнат тартиб коидалари намуналарини www.mehnat.uz сайитидан олишингиз мумкин. 

Ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади.

Ходимлар меҳнат соҳасида давлат ва жамият олдидаги алоҳида хизматлари учун давлат мукофотларига тақдим этилиши мумкин.

Иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмайди.

Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (183-модда) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Меҳнат кодексининг 180-моддаси биринчи қисмига кўра, ишдаги ютуқлар учун ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин. Рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, жамоа келишувларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда белгилаб қўйилади.

Интизомий жазо – бу меҳнат интизомини таъминлаш мақсадида ходимларга таъсир ўтказиш чоралари ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 181-моддасига кўра, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

  • ҳайфсан;
  • ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. (ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам назарда тутилиши мумкин).
  • меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Меҳнат кодексининг 181-моддасида назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўлланиш тақиқланади.

Меҳнат кодексининг 180-моддасига кўра, интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Бунда иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва меҳнат ҳақи тизимида назарда тутилган бошқа тўловлар рағбатлантириш турларига кирмаслигига эътибор бериш керак. Агар мехнат хаки тизимида кузда тутилган маблаглардан ташкари бошка манбалардан рагбантлантириш берилган булса унда иш берувчи тугри харакат килган булади. 

Йўқ, унинг бундай ҳуқуқи йўқ. Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра, интизомий жазолар ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.

Йўқ, иш берувчи бу ҳолатда ноҳақ ва қонунни бузган. Меҳнат кодексининг 182-моддаси иккинчи қисмига кўра, интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Сиз иш берувчининг ушбу қарори устидан судга ёки меҳнат низолари бўйича комиссияга шикоят қилиш ҳуқуқига эгасиз.

Тушунтириш хати ёзишдан бош тортиш жазодан озод этмайди, колаверса сабабсиз иш жойида булмаса ички мехнат тартиб коидаларида мехнат интизомини бузиш турларида бундай тартиб бузарлик интизомий жазога тортишга сабаб булиши курсатилган булса унда интизомий жазога тортилишингиз мумкин.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра, интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади. Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Бу ҳолатда раҳбариятнинг ҳаракатлари тўғри. Меҳнат кодексининг 182-моддаси олтинчи қисмига кўра, ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб олти ой ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмаслиги назарда тутилган бўлсада, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда бу муддат ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб икки йилгача узайтирилади.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 182-моддасига еттинчи қисмига мувофиқ интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади. Агар сизга нисбатан ушбу тартиб бузилган бўлса, сиз раҳбариятнинг жазо қўллаш тўғрисидаги қарори юзасидан эътироз билдиришингиз мумкин.

Меҳнат кодексининг 283-моддасига асосан, интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб бир йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони бир йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ интизомий жазо устидан якка меҳнат низоларини кўриш учун белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин. Сиз ушбу ҳолат юзасидан меҳнат низолари комиссиясига ёки фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.

Меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган (содир этилган ножўя хатти-ҳаракат қандай вазиятда юз берганлигини, ходимнинг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга бўлган муносабатини, интизомий жазонинг содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, иш берувчининг интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб) ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Меҳнат кодексининг 189-моддасига кўра, ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.

Сиз ўқув машғулотига мактаб раҳбарияти томонидан юборилганлигингиз ва иш вақтида жароҳат олганингиз учун Меҳнат кодексининг 285-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнатда майиб бўлганда иш ҳақининг тўлиқ миқдорида тўланади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасининг энг кам миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан оз бўлмаслиги ва нафақа ҳисоблаб чиқариладиган иш ҳақи миқдоридан ортиб кетмаслиги лозим.