Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнатга ҳақ тўлаш

Йўқ, мавжуд эмас. Меҳнат кодексининг 153-моддаси биринчи қисмига мувофиқ меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

Иш берувчингизнинг харакатлари ноқонуний. У Меҳнат кодексининг 154-модда талабларини бузмоқда. Унга кўра иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ Меҳнат кодексининг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт.

Меҳнат кодексининг 155-моддасига кўра, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи Меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг 1 разрядида белгиланган миқдорданоз бўлиши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 октябрдаги ПФ–4450-сон “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2012 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига   79 590 сўмни ташкил қилади.

Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар шунингдек район коэффициентлари қўшилмайди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ–1675-сон қарорининг 4-бандига мувофиқ, 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб республиканинг барча ташкилотларида меҳнат ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича биринчи разряддан кам бўлмаган ҳолда белгиланган.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 156-моддаси иккничи қисмига кўра, меҳнатга ҳақ тўлашнинг якка шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга унинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида бундай ўзгартишга:

  • технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берган тақдирда, башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;
  • қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилиши мумкин.

Бироқ, мазкур модданинг 3-қисмига кўра, бўлажак ўзгартириш ҳақида ходим камида икки ой олдин огоҳлантирилиши лозим.

Ушбу ҳолатда ходимларнинг иш ҳақлари нима асосда оширилганлигига боғлиқ. Агар ушбу жараён ўртача ойлик иш ҳақинининг ошиши билан боғлиқ бўлиб, бир тоифадаги ходимларнинг иш ҳақлари оширилиб ва бир пайтнинг ўзида бошқа ходимлар иш ҳақининг оширилмаслиги қонунга хилоф ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддаси ҳамда Меҳнат кодексининг 6-моддасига кўра камситилиш деб топилади.

Агар иш ҳақининг оширилиши корхонанинг ички тартиб қоидаларидан келиб чиққан бўлса, қонунбузилиш ҳолатини аниқлаш учун иш берувчи томонидан қабул қилинган локал ҳужжат билан танишиб чиқиш лозим.

Ҳар қандай ҳолатда сиз иш берувчидан мазкур масала бўйича ёзма тушунтириш олишингиз мумкин ва шундан келиб чиққан ҳолда иш берувчи томонидан қандай ҳаракатлар содир этилиши белгилаб олинади. 

Йўқ, мумкин эмас. Ҳақ тўланадиган кун дам олиш куни ёки байрам кунига тўғри келиб қолса, меҳнат ҳақи шу кун арафасида тўланади.

Жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин.

Йўқ мувофиқ эмас. Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ (ушбу Кодекснинг 161-моддасига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас. Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин) тўлаши шарт.

Шу билан бирга, томонларнинг келишувига кўра меҳнат шартномасида белгиланган ойлик иш ҳақи жамоа шартномасидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги керак.

Сиз топган иш расмийлаштирилмайди ва бунда меҳнат шартномаси тузилмаслиги эҳтимоли бор. Бошқа иш топишга ҳаракат қилинг.

Ҳа, фарқ қилади. Меҳнат кодексининг 157-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади. Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Байрам ёки дам олиш кунидаги иш сизнинг хоҳишингизга қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Байрам ёки дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.

Меҳнат кодексининг 158-моддасига асосан, тунги вақтдаги ишнинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади.

Жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб, кечки сменадаги иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. Бевосита тунги сменадан олдингиси кечки смена деб ҳисобланади.

Ҳа, тўланади. Меҳнат кодексининг 159-моддасига асосан, ходимнинг айбисиз яроқсиз маҳсулот тайёрланганда ва бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади.

Ходимнинг айби билан тайёрланган қисман яроқсиз маҳсулот учун камайтирилган ишбай баҳолар бўйича ҳақ тўланади, бундай баҳолар жамоа шартномасида белгилаб қўйилади, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Ходимнинг айби билан тайёрланган тўлиқ яроқсиз маҳсулот ва бекор туриб қолинган вақт учун ҳақ тўланмайди.

Сўрашингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 160-моддасига кўра, бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажми ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бир қаторда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун, шунингдек ўриндошлик асосида иш бажарилганида (ходим ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажарганда), ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори меҳнат шартномасининг тарафлари ўртасидаги келишувга биноан амалда бажарилган иш юзасидан белгиланади.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 162-моддасига асосан ходим вафот этган кунга қадар олинмаган иш ҳақи унинг оила аъзоларига, шунингдек меҳнатга қобилиятсизлиги туфайли вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган шахсларга берилади.

 

Ҳа, шарт. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

  • иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.
  • Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
  • суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун.

Бундай ҳолларда иш берувчи авансни қайтариш ёки қарзни тўлаш учун белгиланган муддат тамом бўлган кундан ёхуд ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан аванс ёки қарзни ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Эътибор беринг, агар бу муддат ўтиб кетган бўлса ёки ходим хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёхуд бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган аванснинг ушлаб қолинишини асоссиз ёки миқдорини нотўғри деб ҳисобласа, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади; 

Қайтаришингиз керак. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун қайтаради. Лекин, бу қоидадан истисно ҳоллар мавжуд: ана шу кунлар учун ҳақ меҳнат шартномаси Меҳнат кодексида ўрсатилган асосларга кўра, шунингдек ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда ушлаб қолинмайди. 

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан, иш ҳақини тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Сиз ишдан бўшаш шарти билан таътилга чиқиш тўғрисида ариза ёзиб ва шу билан янги ишга жойлашишингиз мумкин. Меҳнат кодексининг 152-моддасига асосан, жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин.

Эътибор беринг, бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. Бошқа томонидан, Меҳнат кодексининг 151-моддасига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходимга фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади.