Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Дам олиш вақти

Албатта. Меҳнат кодексининг 127-моддасига кўра, ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.

Танаффус бериш вақти ва унинг аниқ муддати ички меҳнат тартиби қоидаларида, смена графикларида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади. Шунинг учун, ишдаги жамоангиз билан маслаҳатлашиб, банкда тушлик неча маротаба ва қанча вақтга берилиши ҳақида қизиқиб кўринг. Бундан ташқари, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан иш куни (смена) давомида бошқа танаффуслар ҳам белгилаб қўйилиши мумкинлиги сабабли, танаффуснинг яна бошқа турлари борлиги ҳақида ҳам қизиқиб кўринг.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 128-моддасига мувофиқ, ишнинг тугаши билан кейинги куни (сменада) иш бошланиши ўртасидаги кундалик дам олиш вақтининг муддати ўн икки соатдан кам бўлиши мумкин эмас.

Доимий равишда  мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 129-моддасига мувофиқ, беш кунлик иш ҳафтасида ходимларга ҳафтада икки дам олиш куни, олти кунлик иш ҳафтасида эса, бир дам олиш куни берилади.

Умумий дам олиш куни якшанбадир.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 130-моддасига мувофиқ, дам олиш кунларида ишлатиш тақиқланади. Иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Бундан ташқари, ходимларни улар дам оладиган кунлари ишга жалб этиш Меҳнат кодексида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. Меҳнат кодексининг 228-моддасина мувофиқ, ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди.

Йўқ, мумкин эмас. Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлар қуйидагилар ҳисобланади:

  • 1 январь – Янги йил;
  • 8 март – Хотин-қизлар куни;
  • 21 март – Наврўз байрами;
  • 9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
  • 1 сентябрь – Мустақиллик куни;
  • 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
  • 8 декабрь – Конституция куни;
  • Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
  • Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

Кўриб турганингиздай, 14 январь бизнинг мамлакатимизда кенг миқёсда нишонлансада, байрам куни ҳисобланмайди.

Йўқ, эга эмас. Меҳнат кодексининг 132-моддасига мувофиқ, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади. Ходимларни шу кунлари иш берувчининг фармойиши билан ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина ушбу Кодекснинг 130-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Хусусан, иш берувчининг фармойиши бўйича айрим ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб этишга алоҳида ҳоллардагина, жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича ва тартибда йўл қўйилади.

Сизнинг ҳолатингизда директор сизни байрам куни ишга жалб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Лекин, ўқитувчилар томонидан ўзларига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги оқибатида раҳбарият сизларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўриши мумкин.

Меҳнат кодексининг 134-моддасига мувофиқ, ходимларга ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади.

Ҳа, тўғри. Сизнинг ҳамкасбингиз узайтирилган меҳнат таътили олишга ҳақли. Меҳнат кодексининг 135-моддасига кўра 18 ёшга тўлмаган ҳамда ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига йиллик узайтирилган асосий таътил берилади (ўттиз календарь кун).

Айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

Меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 133-моддасига кўра, барча ходимларга, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлаётган ходимларга, дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун иш жойи (лавозими) ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. Шунингдек,  Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги

297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 16-бандига кўра, ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий, шунингдек ўриндошлар ҳақли бўлган қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Агар ўриндошлик асосида ишлашнинг биринчи иш йилида ходим олти ойдан кам ишлаган бўлса, у ҳолда ўриндошлик асосидаги ишда таътил учун ишланган вақтга пропорционал ҳақ тўланади.

Ха, бор. Меҳнат кодексининг 140-моддасига мувофиқ йиллик таътилнинг умумий муддатини ҳисоблаб чиқаришда қўшимча таътиллар йиллик асосий таътилга (шу жумладан узайтирилган таътилга ҳам) қўшиб жамланади.

Барча ҳолларда қонун ҳужжатлари билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати қирқ саккиз иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас.

Ҳа, боғлиқ. Меҳнат кодексининг 141-моддасига мувофиқ таътиллар муддатини ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқаришда уларнинг муддати ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш календарь кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш календарь кундан ками эса чиқариб ташланади.

Бу жамоа шартномаси ёки корхонанинг бошқа локал ҳужжатида ёхуд меҳнат шартномасида кўрсатилганлигига боғлиқ. Хусусан, Меҳнат кодексининг 142-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жамоа шартномасида, корхонанинг бошқа локал ҳужжатида, меҳнат шартномасида хусусан иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътил вақтини ҳам йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берадиган меҳнат стажига қўшиш назарда тутилиши мумкин.

Мурожат қилиш ҳуқуқингиз бор. Меҳнат кодексининг 144-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин. Бироқ, ушбу моддадан келиб чиқиб иш берувчи сиз таклиф қилаётган вақтга рози бўлишга мажбур эмас.

Ҳа олинади. Меҳнат кодексининг 145-моддасига мувофиқ ходимлар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эгадирлар. Шу билан бирга, агар таътилдан фойдаланишга тўсқинлик қилувчи сабаблар таътил бошлангунга қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш берувчининг келишувига биноан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми бошқа муддатга кўчирилади.

Меҳнат кодексининг 146-моддаси талабларига риоя қилган ҳолда ходимнинг хоҳишига кўра унинг ёзма аризаси асосида таътилни қисмларга бўлишга йўл қўйилади. Бунда таътилнинг бир қисми ўн икки иш кунидан кам бўлмаслиги лозим.

Меҳнат кодексининг 148-моддасига мувофиқ, йиллик таътиллар даври учун ходимга ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўлаш кафолатланади (169-модда).

Таътил учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади.

Меҳнат кодексининг 149-моддасига кўра, ходимлар қуйидаги ижтимоий таътиллар олиш ҳуқуқидан фойдаланадилар:

  • ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари;
  • болаларни парваришлаш таътиллари;
  • ўқиш билан боғлиқ таътиллар;
  • ижодий таътиллар.

Йўқ, етарли эмас. Илмий даражалар изланувчиларига бериладиган ижодий таътилларни расмийлаштириш учун кафедра, шўъба, лаборатория ва шунга ўхшашлар Илмий кенгашга сабаблар кўрсатилган илтимоснома юборади.

Ижодий таътиллар:

  • давлат олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларига – ушбу муассасалар илмий кенгашининг тақдимномасига кўра директор (ректор) томонидан;
  • бошқа давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари ходимларига – изланувчи бириктириб қўйилган олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаси илмий кенгашининг тақдимномасига кўра вазирлик (идора) томонидан берилади.

Ижодий таътил бериш тўғрисидаги тавсиянома илмий ишнинг муҳимлигини, олиб борилган тадқиқотларнинг ҳажмини ва диссертацияни таътил вақтида тугаллаш мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда илмий кенгашлар томонидан берилади.

Илмий кенгаш тавсияномасида диссертацияни ниҳоясига етказиш учун зарур бўлган таътилни бериш вақти ва муддатлари кўрсатилади.

Ижодий таътил олган шахслар, таътил тамом бўлгандан сўнг, қилинган ишлар тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.