Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Иш вақти

Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади. Меҳнат кодексининг 189-моддасига мувофиқ ходимнинг иш берувчининг ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам меҳнатда майиб бўлиши, шунингдек иш берувчи томонидан ажратилган транспортда иш жойига келаётган ёки ишдан қайтаётган вақтда шикастланиши натижасида етказилган зарар учун иш берувчи моддий жавобгар бўлади. Шунга кўра, иш берувчини моддий жавобгар деб эътироф этиш учун, амакингизни ўғли қайси автомашинада автоҳалоткатга учраганлиги ва ушбу ҳалокат кимнинг айби билан содир бўлганлигини аниқлаш лозим.

Мазкур масала юзасидан худудий меҳнат органларининг давлат мехнат техника инспекторларига мурожат килинса, мехнатда майиб булганлиги ёки бошка холатда майиб булганлиги хакида хулоса берилади. Шунга асосан якуний хулоса чикарилади.

 

Меҳнат кодексининг 115-моддасига кўра, ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим.

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш Меҳнат кодексининг 123-моддасига кўра амалга оширилади.

Шундай келиб чиқиб, ходимни саккиз соатдан ортиқ ишлатиш мумкин эмас, Бу меҳнатга мажбурлаш ҳисобланади ва айбдор шахслар маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан  жавобгарликка тортилади.

Иш ҳажмининг ортиши ёки муҳим топшириқлар ижросини кечиктириб бўлмаслигини инобатга олиб, иш берувчи асосий иш вақтидан ташқари қўшимча иш вақтида ҳам ходимнинг розилиги билан уни ишга жалб қилиши мумкин. Бунда қўшимча ишлаган иш вақти учун икки ҳисса иш ҳақи тўланиши лозим. Бу вақт қонун ҳужжатларига мувофиқ йилига 120 соатдан ошмаслиги керак.

Ушбу маълумотларни Меҳнат кодексида бўлади. Жумладан, Меҳнат кодексининг 116-моддасига кўра, иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидагилар учун белгиланади:

  • ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар;
  • I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар;
  • ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимлар;
  • алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар;
  • уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёллар.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида белгиланган айрим тоифадаги ходимларга бериладиган имтиёз ва кафолатларга мувофиқ, қўшнингизга қисқартирилган иш вақти белгиланган бўлиши мумкин. Меҳнат кодексининг 117-моддасига мувофиқ, иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати меҳнат жараёнида соғлиғига физикавий, кимёвий, биологик ва ишлаб чиқаришнинг бошқа зарарли омиллари таъсир этадиган ходимлар учун белгиланади.

Меҳнат кодексининг 118-моддасига мувофиқ, юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қилиб белгиланади. Кўриб турганингиздек, сизнинг онангиз ҳам мазкур белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга тоифадаги ишчилар турига киради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимлар рўйхати(4-илова) тасдиқланган. 

 Меҳнат кодекси (16-модданинг иккинчи қисми) ҳар бир ходимнинг суд орқали ҳимояланиш ҳуқуқини кафолатлайди.

Шунингдек, Меҳнат кодекси юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож алоҳида ходимларнинг меҳнат шароитини ўзгартиришга бўлган ҳуқуқларини ҳам кафолатлайди. Агар сиз II гуруҳ ногирони деб топилган бўлсангиз, ТМЭКнинг тавсияномасига биноан, агар бажараётган ишингиз сизнинг соғлиғингизга мувофиқ бўлмаса, иш берувчи сизнинг иш ҳақингизни қисқартирмасдан, қисқартирилган иш ҳафтаси белгилаши (ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган), 30 календарь кунидан кам бўлмаган узайтирилган асосий йиллик меҳнат таътили билан таъминлаш, шунингдек ТМЭКнинг тавсиясига биноан бошқа меҳнат шартларига ўзгартириш киритилишини амалга оширишга мажбур.

Тўлиқсиз иш вақти бу, Меҳнат кодексининг 119-моддасига мувофиқ, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилишидир.

Бунда иш берувчи Меҳнат кодексида (229-модда), шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт. Меҳнат Кодексининг 229-моддасида ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Тўлиқсиз иш вақти шарти билан ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътилининг муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.

Ҳар иккала графикка Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида йўл қўйилади. Меҳнат кодексининг 120-моддасига мувофиқ, иш ҳафтаси икки кун дам олинадиган беш кунлик иш ҳафтаси ёки бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси бўлиши мумкин. Иш ҳафтасининг тури ва иш вақти режими (кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати, ишнинг бошланиш ва тугаш вақти, ишдаги танаффуслар вақти, сутка давомидаги сменалар сони, иш кунлари ҳамда ишланмайдиган кунларнинг навбат билан алмашиниши, ходимларнинг сменадан сменага ўтиш тартиби) корхонада ички меҳнат тартиби қоидалари, бошқа локал норматив ҳужжатлар билан, бу ҳужжатлар бўлмаганда эса, – ходим билан иш берувчининг келишувига биноан белгиланади.

Албатта мумкин. Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ бу иш берувчининг мажбурияти ҳисобланади: “Байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади”.

Меҳнат кодексининг122-моддасига мувофиқ, соат 22-00 дан 6-00 гача бўлган вақт тунги иш вақти ҳисобланади. Агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги иш вақти муддати бир соатга, иш ҳафтаси муддати ҳам шунга мувофиқ равишда қисқартирилади.

Йўқ, ҳисобланмайди. Иш вақтидан ташқари иш фақатгина ходимнинг розилиги билан қўлланилиши мумкинлигига қарамай, Меҳнат кодексининг 124-моддасига мувофиқ иш сменасининг муддати ўн икки соатдан иборат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди.

Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ, иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун сурункасига икки кун давомида тўрт соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда – бир кунда икки соатдан) ва йилига бир юз йигирма соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Нотўғри, Меҳнат кодексининг 125-моддасига мувофиқ иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Хисобга олиб бориш хар хил усулда белгиланган булиши мумкин. Буни ички мехнат тартиб коидаларда белгилаш лозим. Масалан, корхонага турникет куйилиб, электрон кириш- чикиш тартибини ёки журнал юритиш, табель юритиш ва бошка усулларни жорий килиш оркали ходимларни хакикатда ишлаган вактининг хисоби юритилади.