Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Жамоа шартнома ва келишувлари

Меҳнат кодексининг 29-моддасига мувофиқ жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир. У иш берувчи билан ходимларнинг вакиллик органи ўртасида ўзаро келишиб олишга қаратилган шартнома ҳисобланади.

Албатта, татбиқ қилинади. Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан, жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади.

Меҳнат кодексининг 29-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жамоа шартномаси – корхонада иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир.

Сиз ўзингизнинг шахсий меҳнатга оид ҳуқуқ ва мажбуриятларингизга тааллуқли бўлган меҳнат шартномасини имзолайсиз.

Иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига касаба уюшмаси ўз вакиллик органи орқали, ходимлар томонидан ваколат берилган бошқа вакиллик органи ёки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) эга. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштирок этаётганларнинг эллик фоизидан кўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.

Умумий йиғилишда (конференцияда) маъқулланганидан кейин тарафларнинг вакиллари жамоа шартномасини уч кун ичида имзолайдилар. Шундай қилиб, жамоа шартномаси ҳар бир ходим томонидан эмас, балки иш берувчи ходимларнинг вакиллари томонидан имзоланади.

Жамоа шартномаси иш берувчига ва мазкур корхонанинг барча ходимларига, шу жумладан, жамоа шартномаси кучга кирганидан кейин ишга қабул қилинган шахсларга ҳам татбиқ этилади. Сизнинг жамоа шартномасини мазмуни билан танишишга ва унинг қоидаларига риоя қилинишини талаб қилишга тўлиқ ҳаққингиз бор.

Бундай ҳолатда бу ҳужжат жамоа шартномаси деб номланади. Меҳнат кодексининг 29-моддасига кўра жамоа келишуви – муайян касб, тармоқ, ҳудуд ходимлари учун меҳнат шартлари, иш билан таъминлаш ва ижтимоий кафолатлар белгилаш борасидаги мажбуриятларни ўз ичига олувчи норматив ҳужжатдир.

Меҳнат кодексининг 31-моддасига мувофиқ ҳар қайси тараф жамоа шартномаси, келишувини тузиш ва ўзгартириш юзасидан музокаралар олиб бориш ташаббуси билан чиқишга ҳақлидир. Меҳнат кодексининг 177-моддаси 1-қисмига асосан иш берувчи Меҳнат кодексига мувофиқ жамоа шартномасини тузиши шарт.  Шу билан бирга, жамоа шартномасини тузиш ҳам иш берувчи учун ҳам меҳнат жамоаси учун мақсадга мувофиқ, чунки у қонунчиликда акс эттирилмаган бир қатор масалаларни тартибга солиш имконини беради.

Директорнинг ҳаракати қонунга зид. Меҳнат кодексининг 31-моддаси тўртинчи ва бешинчи қисмларига мувофиқ иш берувчилар, ижро этувчи ҳокимият органлари касаба уюшмалари ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органлари кўриб чиқиш учун таклиф этган меҳнатга оид ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан музокаралар олиб боришга мажбурдирлар.

Тегишли ёзма хабар олган тараф етти кунлик муҳлат ичида музокараларга киришиши шарт.

Меҳнат кодексининг 34-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, иш берувчининг манфаатларини ифода этувчи шахслар жамоа шартномаси, келишувини тузиш, ўзгартириш ёки тўлдириш юзасидан олиб борилаётган музокараларда қатнашишдан бўйин товлаганлик ёки уларни ишлаб чиқиш ва тузиш муддатини бузганлик ёхуд тарафлар белгилаган муддатда тегишли комиссиянинг ишини таъминламаганлик учун жавобгар бўладилар. 

Йўқ, шарт эмас. Меҳнат кодексининг 35-моддасига мувофиқ, иш берувчи билан жамоа шартномасини тузиш зарурлиги ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига касаба уюшмаси ўз вакиллик органи орқали, ходимлар томонидан ваколат берилган бошқа вакиллик органи ёки бевосита меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) эга.

Меҳнат кодексининг 37-моддасига мувофиқ жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бошқа шартлар, шу жумладан, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин.

Жамоа шартномасини тузишдан биринчи навбатда ходимлар ва уларнинг вакиллик органлари манфаатдордирлар. Жамоа шартномаси ҳар бир ходим билан боғлиқ бўлган муҳим масалаларни тартибга солиш имконини беради. Хусусан, Меҳнат кодексининг 37-моддаси жамоа шартномасининг мазмуни ва тузилишини тарафлар белгилашини назарда тутади.

Жамоа шартномасига иш берувчи ва ходимларнинг қуйидаги масалалар бўйича ўзаро мажбуриятлари киритилиши мумкин:

  • меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, нафақалар, компенсациялар, қўшимча тўловлар;
  • нархларнинг ўзгариб бориши, инфляция даражаси, жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизми;
  • ходимларни иш билан таъминлаш, қайта ўқитиш, ишдан бўшатиб олиш шартлари;
  • иш вақти ва дам олиш вақти, меҳнат таътилларининг муддатлари;
  • ходимларнинг, шу жумладан аёллар ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш;
  • корхонани ва идорага қарашли турар жойни хусусийлаштириш вақтида ходимларнинг манфаатларига риоя қилиш;
  • ишни таълим билан қўшиб олиб борувчи ходимлар учун имтиёзлар;
  • ихтиёрий ва мажбурий тарздаги тиббий ҳамда ижтимоий суғурта;
  • иш берувчи томонидан ўз ходимларининг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларига қўшимча бадаллар киритиш миқдорлари ва муддатлари;
  • жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб бориш, тарафларнинг жавобгарлиги, ижтимоий шериклик, касаба уюшмалари, ходимларнинг бошқа вакиллик органларига фаолият кўрсатиш учун тегишли шароит яратиб бериш.

Шу билан бирга, мазкур моддага кўра, жамоа шартномасида корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бошқа шартлар, шу жумлада, қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар (қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар) ҳам киритилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан 2008 йил 29-30 декабрда келишилган тартибда жамоа шартномасини тузиш ҳақида тавсиялар ишлаб чиқилган. Мазкур тавсиядан амалда фойдаланиш мумкин.

Меҳнат кодексининг 39-моддасига кўра, меҳнат жамоасининг йиғилиши, башарти унда ходимларнинг ярмидан кўпроғи иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Меҳнат жамоасининг конференцияси, башарти унда делегатларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади. Шу билан бирга, шуни назарда тутиш керакки, Меҳнат кодексининг 38-моддасига кўра, жамоа шартномасининг лойиҳаси корхонанинг бўлинмаларида ходимлар томонидан муҳокама қилиниши керак ва у билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб такомилига етказилади. Ишлаб такомилига етказилган лойиҳа меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши (конференцияси) муҳокамасига қўйилади.

Ҳа, мумкин. Меҳнат кодексининг 44-моддасига асосан, корхона мол-мулкининг эгаси ўзгарганда жамоа шартномаси ўз кучини олти ой мобайнида сақлаб қолади.

Бу даврда тарафлар янги жамоа шартномасини тузиш ёки амалдагисини сақлаб қолиш, ўзгартириш ва тўлдириш ҳақида музокаралар бошлашга ҳақли.

Жамоа шартномаси қайта кўриб чиқилаётганида аввалги жамоа шартномасида ходимлар учун назарда тутилган имтиёзларни сақлаб қолиш ва бошқа шартларни бажариш мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилиши керак.

“Ижтимоий корхоналар” тушунчаси қонунчиликда кўрсатиб ўтилмаганлиги боис ушбу корхоналар учун мўлжалланган махсус жамоа шартномаларининг шакллари назарда тутилмаган. Лекин, корхона ўзининг молиявий имконияти ва уставидан келиб чиққан ҳолда, қонунчилик доирасида ходимлар ва мижозларга нисбатан ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларини мустақил равишда ишлаб чиқишга ҳақли.

Ҳа мавжуд. Жамоа шартномалари ва келишувлари аниқ бир корхонанинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва касбий муносабатларининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлишига қармасдан, улар қонунчиликда белгиланган принципларга асосланади. Бу принцпларга қуйидагилар киради:

  • қонун ҳужжатлари нормаларига амал қилиш;
  • тарафлар вакилларининг ваколатлилиги;
  • тарафларнинг тенг ҳуқуқлилиги;
  • жамоа шартномалари, келишувлари мазмунини ташкил этувчи масалаларни танлаш ва муҳокама эркинлиги;
  • мажбуриятлар олишнинг ихтиёрийлиги;
  • олинаётган мажбуриятларнинг ҳақиқатда бажарилишини таъминлаш;
  • текшириб боришнинг мунтазамлиги;
  • жавобгарликнинг муқаррарлиги.

Ҳа бўлади, лекин бу учун жамоа музокаралари олиб бориш зарур.

Жамоа музокаралари ходимлар ва иш берувчиларларнинг вакиллари томонидан жамоа шартномасини тузиш ва ўзгартириш мақсадида олиб борилади. Сиз киритилиши лозим деб ҳисоблаётган ўзгартиришлар меҳнатга оид муносабатларни шартномавий тартибга солишга кўмаклашиши, шунингдек, ходимлар ва иш берувчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштиришга қаратилган бўлиши лозим.

Ҳа, албатта. Жамоа шартномасида назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилишини тарафларнинг вакиллари, меҳнат жамоаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли органлари текшириб борадилар.

Жамоа шартномасини имзолаган шахслар ҳар йили ёки шартноманинг ўзида махсус кўрсатилган муддатларда мажбуриятларнинг бажарилиши ҳақида меҳнат жамоасининг умумий мажлисида (конференциясида) ҳисобот бериб турадилар.

Текшириш олиб бориш вақтида тарафлар ўзларидаги бунинг учун зарур бўлган барча маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Иш берувчининг жамоа шартномаси бўйича мажбуриятларини бажарилмаслигида айбдор бўлган мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Бундан ташқари, юқорида санаб ўтилган қоидабузишлар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик сифатида баҳоланиши мумкинлиги сабабли, мазкур шахслар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Шуни таъкидлаш керакки, иш берувчи томонидан жамоа шартномасининг баъзи шартларини бажармаслик корхонага нисбатан молиявий жарималарни қўлланишига сабаб бўлиши мумкин. Меҳнат кодекси 161-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ, жамоа шартномасида иш берувчининг айби билан ходимга ҳақ тўлаш белгиланган муддатларга нисбатан кечикканлиги учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. Агар жамоа шартномасида ходимга иш ҳақини тўлашни кечиктирганлик учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги назарда тутилган бўлса, бундай кечиктириш ходимларга қўшимча тўлов тўланишига сабаб бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда иш ҳақини тўланишини кечиктирилишига айбдор бўлган мансабдор шахс ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгарликка тортилиши мумкин.