Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида маълумот

Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида

 НИЗО

 I. Умумий қоидалар

 1. Ушбу Низом «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартибини белгилайди.

 2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланади:

иш ўринларини банд қилиб қўйиш — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринларини ташкилот (иш берувчи) томонидан ажратиш;

банд қилиб қўйилган иш ўринлари — ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилот ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонига нисбатан фоизлар ҳисобидаги иш ўринларининг энг кам сони.

 3. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадида корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони белгиланади (банд қилиб қўйилади).

Ушбу тоифага қуйидагилар киради:

ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлар;

бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар.

Меҳнат бозорида вужудга келган вазиятни ҳисобга олган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) маркази тавсиясига кўра иш ўринлари ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бошқа тоифалари учун ҳам, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун ҳам банд қилиб қўйилиши мумкин.

 

батафсил...