Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Фуқароларни ишсиз сифатида рўйҳатга олиш ва уларни ишга жойлаштириш тўғрисида маълумот

МЕҲНАТ БЎЛИМЛАРИДА ФУҚАРОЛАРНИ ИШСИЗ СИФАТИДА РЎЙҲАТГА ОЛИШ ВА УЛАРНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

Н И З О М

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги Қонунга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида меҳнат бўлимларига иш қидириб мурожаат қилган фуқароларни рўйҳатга олиш ва ишга жойлаштириш ҳамда ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган шахсларни ишсиз деб эътироф этиш, уларга нафақалар тайинлаш ва тўлашнинг ягона тартибини белгилаб беради.

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ишга ва иш ҳақига (меҳнат даромадига) эга бўлмаган ҳамда иш билан таъминланган, бироқ иш ўрнини, касбини ўзгартириш истагини билдирган шахслар давлат томонидан кафолатланган, мазкур Низом томонидан белгилаб берилган тартибда, меҳнат бўлимларининг кўмаклашувида ишга жойлашиш, касбий маслаҳатлар олиш, касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарлик, малака ошириш, ахборотлар олиш ва ижтимоий-қувватланиш ҳуқуқига эгадирлар.

2. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий истиқомат қилаётган чет эллик фуқаролар ва фуқароликка эга бўлмаган шахсларга нисбатан ўз кучига эгадир.1

3. Меҳнат бўлимлари ишсиз фуқароларга ахборотлар, маслаҳатлар бериб бориш, ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ижтимоий қўллаб - қувватлаш бўйича бепул хизматлар кўрсатадилар.

4. Фуқароларга меҳнат бўлимлари томонидан хизматлар кўрсатишнинг асосий шартларидан бири - уларнинг туман (шаҳар) меҳнат, ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими (бундан кейин меҳнат бўлими)га ушбу Низомда белгиланган тартибда рўйҳатга олиниш учун мурожаат қилишларидир.

Ушбу Низомда белгиланган айрим ҳолларда иш билан таъминланмаган аҳолини ҳисобга олиш - уларнинг меҳнат бўлимларига бевосита мурожаатисиз амалга оширилиши мумкин.

5. Фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйҳатга олишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳудудларига бириктирилган меҳнат бўлимларининг ходимлари, бевосита меҳнат бўлимида эса - мансаб вазифаларига иш билан таъминланмаган ва ишсиз аҳолини рўйҳатга олиш ва ҳисобини олиш вазифалари юкланган меҳнат бўлими мутахассислари амалга оширадилар.

батафсил...